ВИНО КИСЛОТАЛАР — НООС-СН(ОН)-(НО)СН-СООН, диоксикаҳрабо кислоталар. Мол. м. 150,09; рангсиз кристаллар. 3 та стереоизомер (D, L ва мезовино кислота) ва рацемат (узум кислота) ҳолида мавжуд, суюқланиш т-раси 170°; қоронғида ишқаланса шуълаланади. Сувда яхши, спиртда қийинроқ эрийди. Кўпгина мевалар шарбатида бор, узум шарбатида 1,7% гача бўлади; Вино тошидан олинади. Мис, алюминий, уч валентли темир тузлари билан ўзаро таъсир этиб, сувда яхши эрийдиган комплекс бирикмалар (Фелинг реактиви) ҳосил қилади. Газли ичимликлар тайёрлашда, қандолатчиликда, аналитик кимёда, тўқимачиликда, тиббиётда ишлатилади.