ВИР

«ВИР» — винобоп узум нави. Ҳоз. Ўзбекистон ўсимликшунослик ин-тида Тавквери нави билан Птибуше навини чатиштириб чиқарилган. Тупи кучли ўсади. Гули икки жинсли. Барги ўртача (бўйи 13—15 см, эни 12—13 см), тўгарак, чуқур кертикли, беш бўлакли, юзи силлиқ. Чети арра тишли. Орқасида туклари бор. Узум боши ўртача (бўйи 13—15 см, эни 8—10 см), цилиндрсимон, ўртача тиғиз, огарлиги 160—180 г. Ғужуми ўртача, думалоқ, қора, сершира, этидан олча таъми келади, пўсти юпқа. Авг. охири — сент. бошида пишади, таркибидаги қанд 24—26%. Ҳосилдорлиги 250—300 ц/га. Бу навдан юқори сифатли десерт винолар тайёрланади. Тошкент ва Самарқанд вилоятларида тарқалган.


Кирилл алифбосида мақола: ВИР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ВИНОЧИЛИК
1 отряд - Позитивчик


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты