ВИРИАТ (Viriathus) (? – мил. ав. 139) — Испанияда Рим империяси истибдодига қарши мил. ав. 147—139 й. ларда кўтарилган қўзғолон раҳбари, capкарда, лузитанлар қабиласи чўпони. Рим претори Гальба томонидан (ўзаро тузилган сулҳга хилоф равишда) қуролсиз лузитанларни қатл этиш ва қулликка олиш ҳақидаги фармон қўзғолонга сабаб бўлган. 141 й. В. Римда мустақил ҳоким сифатида тан олинган. 139 й. В. нинг Рим консули Квинт Сервилий Цепионга сотилган яқин сафдошлари Вириатни ўлдиришган. Фақат шундан кейингина Лузитания римликлар томонидан узилкесил бўйсундирилган.