ВИРТУОЗ

ВИРТУОЗ (лот. virtus — жасорат, истеъдод) — ўз санъатининг ижро техникасини мукаммал эгаллаган (туб маънода — ижровий қийинчиликларни моҳирона енга оладиган) санъаткор (созанда, хонанда ва б.). В. атамаси Европада 18-а. дан маълум. Фортепиано мусиқасида Ф. Лист, скрипка ижрочилигида Н. Паганини, хонандаликда бельканто усталари Виртуоз сифатида танилган. Шарқ мусиқа маданиятида ижровий имкониятлари ниҳоятда кенг бўлган Мунир Башир (Ироқ), Рави Шанкар (Ҳиндистон), Умм Кульсум (Миср), Бисмиллохон (Покистон) ва б., Ўзбекистонда Уста Олим Комилов, Домла Ҳалим Ибодов, М. Қориёқубов, Ф. Содиқов, Т. Алиматов, А. Исмоипов, А. Абдурашидов каби катор созанда ҳамда ҳофизлар ўзининг юксак ижрочилик маҳорати билан шуҳрат қозонган.


Кирилл алифбосида мақола: ВИРТУОЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ҲИНДИСТОН
ИРОҚ
ПОКИСТОН
МУСИҚА
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты