ТУРАР ЖОЙ

ТУРАР ЖОЙ — яшаш маскани, бошпана жой, уйжой бинолари. Оила истиқомат қиладиган уй, оиланинг маиший ҳаёти ўтадиган муҳит. Турар жой ибтидоий даврлардаёқ таом тайёрлаш, либос кийиш қаторида пайдо бўлган. Турар жойлар меъморлиқца энг кўп тарқалган иншоот тури бўлиб, бошқа турдаги иншоотларнинг шаклланиши ва ривожланишини кўп жиҳатдан белгилаб берган. Турар жойнинг ташки ва ички шакллари, турлари ва кўриниши жиҳатидан хилмахиллиги иклим, табиий географик шароит такрзоси, ижтимоий муносабатлар хусусияти, иқтисодий моддийтурмуш даражаси, маданий ва миллий анъаналарга боғлиқ ҳолда ривожланиб, мураккаблашиб борган. Турар жойнинг оддий турлари қад. тош давридан маълум. Турар жойлар асрлар давомида тоғ ғорлари, табиатдаги оддий бошпана бостирмалардан бошлаб, замонавий кўп қаватли уйларгача мураккаб тарак,қиёт жараёнини босиб ўтган. Айни вактда меъморлик шаклу шамойили асосини таъминлаб келган. Тош даврида гор, чайла, ертўлалар Турар жой вазифасини ўтаган (қ. Ибтидоий жамият). Инсон ўтроқлашган сари Т. ж. шакли ҳам ўзгара борган, ўрмонли жойларда ёғоч уйлар юзага келган (ботқоқ ва сув босадиган ерларга ёгоч, хода қоқиб, устига уй қурилган). Иқлими қуруқ, дарахт ўсмайдиган дашт ва тоғ этакларида неолит давридан бошлаб тош, лой, хом ғишт, гувала, сомон каби қурилиш материалларидан фойдаланилган. Осиё ва Африканинг чорвачилик билан шуғулланадиган ўлкаларида кўчма Тж. лар кенг тарқалган. Чодир (ҳайвон териси, матодан; Осиёнинг жан. тоглик ҳудудларида, эронийлар, араблар), оқ уй, қора уйўтов, чайла, капа, олачуқ каби (намат ва ёғочдан) муғул кўчма уйжойлари айниқса кўчманчи туркий қавмларда кенг қўлланган, ҳатто арава устига қурилган кўчик (кўшк)лар Дашти Қипчоқцан Шарқий Европагача бўлган ҳудудларда кузатилган. Шим. да эскимосларнинг Турар жой лари буғу териси ва муздан қурилган.

Жамиятда табақаланиш юзага келгач Қад. Миср, Қад. Рим ва Юнонистонт қулларнинг содда уй, кулбалари билан бир қаторда кулдорларнинг уйқўрғонлари, кўп хонали қалъалари барпо этилган. Ғарбий Европа шаҳарларида синчкор фахверкли қурилмадаги Турар жойлар ҳозиргача сақланган. Шарқий славян (шу билан бирга рус, украин, белорус) ва ҳудуди уларга яқин халқлар (фин, эстон, литва, румин ва б.)да дастлаб ёғоч қалаб қурилган уйлар (хата ва б.) кенг тарқалган. Кавказ халкларида тоғ қоялари—террасаларда лой ва тошдан устмауст қурилган кулбалар, минорасимон кўп қаватли уйлар (Тоғли Доғистон ва б.) тарқалган. Ҳиндистонда Турар жой хом ва пишиқ ғиштдан, томи ясси, баъзан нишабли ясалиб, устига похол қамиш, йирик барглар босилган. Синчли ёғоч ёки бамбукдан сомонли лой билан сувалган уйлар ҳам бўлган. Шарқий Осиё мамлакатларида (мае. шим. Хитойда) синчли, хом ғиштли девор устидан сувалиб томига похол, қамиш бостирилган. Тез-тез зилзила бўлиб турадиган жойларда асосан синчкори енгил уйлар кўп қурилган.

Уйғониш даврида Италия шахарларида аслзодаларнинг сарой палаццолари, виллалари, боғпарк мажмуалари ўзига хос меъморий тизим ва услубга эга бўлган (Дожлар саройи ва б.).

19-а. охири — 20-а. бошларида ривожланган Англия Т. ж. лари бошқа Европа мамлакатларидаги Турар жой қурилишига сезиларли таъсир кўрсатди. Унда Ф. Уэбб, Н. Шоу ва Ч. Войси каби меъморлар лойиҳаси маълум бир оила эҳтиёжини пухта ўрганган ҳолда, унинг атрофмуҳитини, иқлим шаротини ва уйнинг жойланиш ўрнини, фойдаланиладиган қурилиш материалларини намойиш этиб, хусусиятини очиб берди. АҚШ, Канада каби саноати ривожланган мамлакатларда Турар жой саноатида ишлаб чиқарилган бир хил андозадаги йиғма ёғоч уйлардан фойдаланиш катта имкониятлар яратиб берди. Европадаги ишчилар уйи қатор яхлит умумий маиший эҳтиёжни оқилона ҳисобга олишни аниқ мисолларда намоён этди. Алоҳида оилаларнинг турли эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда бунёд этилган Англия коттежпари, кўпхонадонли оилаларда замонавий қулайликлар яратилган даромадли уйлар меъморларнинг қурилишда тўплаган имконият ва услубларини замонавий Турар жой турини яратишида муҳим роль ўйнади.

20-а. дан ривожланган Европа мамлакатларида янги курилиш материаллари (металл, темирбетон, ойна ва б.) замонавий Турар жой қурилишига тадбиқ этилди. Шаҳарларда аҳоли сонининг кескин ошиши натижасида даромад келтирадиган уйларнинг кўплаб қурилишига эътибор берилди. Турар жойлар курилишида замонавий кулайликлар (водопровод, канализация, газ, лифт ва б.) га эга бўлган, бир-бири билан туташган секциялар, қаватмақават такрорланувчи хоналар гуруҳидан иборат кўп каватли уймажмуалар кенг тарқалди. Ўзбекистондаги дастлабки Турар жой қолдиқлари Замонбобо, Жарқўтон, Жонбосқалъа, Далварзинтепа, Термиз, Тупроққалъа каби шаҳарқурғонлар, қалъалардан топилган. Курилишда ёғоч, лой, пахса, гуваладан фойдаланилган. Варахша, Афросиёб, Болаликтепа ва б. даги сарой деворлари раем, ҳайкал ва бўртма безаклар билан пардозланган. 6—8-а. лардаги Кеш, Суғд, Тоҳаристон, Чағониён, Шош каби манзиллардаги Турар жойлар, асосан, суғориладиган серсув ерларда бунёд этилган. Шаҳар атрофидаги мавзеларда хунарманд, деҳқонлар яшаган. Қадим Туркистон яйловларида яшаган туркий аҳоли енгил кўчма уйларнинг ажойиб тур ва шаклларини яратган (утов, юрт, чодир, хиргоҳ, капа, олачуқ ва б.). Кўчманчиларнинг 2 ёки 4 ғилдиракли араваларга урнатилган қамиш уйлари ҳақида сайёҳ ва элчилар Марко Поло, Плоно ШЛ Карпини ва б. нинг «Я саёҳатномаларида ёзилган. Хоразмшоҳ Абулғозий Баҳодирхон айтишига кўра қанғли арава (кучма уй)ни дастлаб кашф этган туркий қавм кейинроқ Қанғли номи билан машҳур бўлган. Қанғли уйлар мил. ав. 4-а. да ҳам кенг тарқалган. Кўчманчилар ўтроқ ҳаётга ўтганда ҳам чодир, ўтов кабилар ёғоч қурилмалар ва намат, жулхирслар асосида бунёд этилган. Шулар қатори улкан пахса деворли, хом ғиштдан терилган баланд деворли қалъақўрғонлар, шаҳар деворлари тикланган.

Амир Темур ҳукмронлиги даврида қурилган Турар жой меъморлиги ўзининг ҳашаматлилиги, муҳандислик илмининг юксаклиги, серҳашам безакларга бойлиги билан ажралиб туради (қ. Амир Темур боғлари, Оқсарой). Тарихий манбаларда сарой, чорбоғ ва б. ҳақида қизиқарли маълумотлар сақланган.

Шаҳар марказларида маҳапла ва гузарлар шаклланиб, уларда хунарманд ва савдогарлар кўплаб дўконлар (чорсу, тим, тоқилар) каторида ўзларининг ҳашаматли Турар жой ларини ҳам қурганлар. Турар жойлар ичкари ва шашқари ҳовлили бўлиб, хонадон эгасининг мавқеига караб жиҳозланган. Меҳмонхоналар ўзига хос миллий безаклар (токча, тахмонли, шипи вассалн, ҳовузашм, деворлари намоёнли нақшлар) билан безатилган. Гилам, чойшаб, сўзана, сандҳ, кути, хонтахта каби уйрўзғор буюмлари билан жиҳозланган.

Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон, Тошкент каби кўҳна шаҳарларда, асосан, 18—19-а. ларга оид Турар жой намуналари сакданган, уларда ўзига хос шаклу шамойил, пастбаландликлардаги мутаносиблик, маҳаллий қурилиш ашёларидан фойдаланиш, қуёшнинг жазирама иссиғини тўсувчи усулларнинг ҳаммаси ҳисобга олинган. Уйларнинг файзи ҳовлилар оркали намоён бўлган, кўча томондан фақат ўймакор эшик ва дарвоза олдидаги айвонча кўзга ташланади. Турар жой жларни ҳовлиаҒа ва айвонсиз тасаввур қилиб бўлмайди (қ. Тошҳовли, Ситорсш Моҳи Хоса, Нуруллабой саройи ва б.).

Чор Россияси Ўрта Осиёни босиб олгач, анъанавий Турар жойлар билан бир қаторда Тошкент, Самарқанд, Когон, Андижон, Скобелев (Фарғона), Қўқон ва б. шаҳарларда 1—2 қаватли уйлар европача услубда қурила бошланди. Бу биноларнинг меъморий қиёфалари маҳаллий шароитга дастлаб бегона кўринган. 20-а. бошларида ишчилар учун янги арзон,оддий Турар жойлар Тошкентдаги Темир йўл кўчаси (собиқ Тезиков боги) даги ишчилар шаҳарчасида қурила бошланди. Бой ва савдогарлар Турар жойлари — Тошкентдаги Романов саройи, А. Половцев уйи, Қўқондаги акаука Симхоевлар уйлари, Кнааб уйи, Самарқандда Калонтаров уйи ва б. ни рус ҳарбий муҳандислари И. А. Маркевич, Г. М. Сваричевский, В. С. Гейнцельман ва б. маҳаллий халқ усталари билан ҳамкорликда қурганлар. 1937 й. дан уйжой бошқармаларига қарашли 4—5 қаватли Турар жой бинолари, кейинчалик 9 қаватли (1966 й. дан) йиғма темирбетон Т. ж. лар қурилиши авж олди. Қишлоқ меъморлигида Р. Абдурасулов, А. Маҳкамов, В. Коломенский каби меъморлар лойиҳаси асосида 2 қаватли коттежлар бунёд этидди. Қишлокларда 3—4 қаватли уйларнинг жорий этилиши аҳолига анча ноқулайликлар келтириб чиқарди. 70-й. лардан лойиҳа интлари томонидан бир хил андозадаги лойиҳаларнинг янги турлари яратилди. 80 й. лардан 16 қаватли ва ундан баланд экспериментал Турар жойлар бунёд этилди. Шаҳарларда аҳолининг кескин кўпайиши натижасида йирик Турар жой массивлари (Чилонзор, Сергели, Юнусобод, Яланғоч, Себзор ва б.)даги Турар жой бинолари қурилишида 76, 146, 148, 176 туркумдаги лойиҳалардан фойдаланилди. Аммо бу лойиҳалар анча қулайликларга эга бўлиш билан бирга, яшовчиларнинг маҳаллий эхтиёж ва талабларини тўла қондира олмас эди. Бу эҳтиёж ва талаблар, асосан, 1—2 қаватли шахсий Турар жой ларда амалга оширилди.

Турар жойлар меъморлиги ҳоз. вактда турли жиҳатларга кўра таснифланади, жумладан, қурилиш ашёлари бўйича (ғиштли, бетонли), қурилиш технологияси бўйича (йирик блокли, панелли), ўзаро бирикуви бўйича (блокланган, алоҳида қурилган), лойиҳаларини амалга ошириш қирралари бўйича (индивидуал, такрорийтипик), қаватлари бўйича (кам қаватли, кўп қаватли), хонадон (квартира)ларнинг ўзаро бирикуви бўйича (галереяли, секцияли каби), эгалик бўйича (шахсий, ширкатга қарашли, давлат мулки), ҳовлининг мавжудлиги ва яна б. жиҳатлари бўйича ажратилади. Шаҳардан ташқаридаги Турар жойлар соддароқ кўриниши билан фарқланган.

Турар жойнинг энг муҳим сифатлари унинг қулайлиги ва кўркамлигидир. Улар кўироқ меъморий ечим (хилмахил, баъзан қарамақарши талабларни ўзаро уйғунлаштирувчи режа, қурилиш ашёларининг конструктив ва бадиий сифатларини тўла очиш ва б.) билан таъминланади. Маҳаллий аҳоли Турар жой ларида наққошлик, ўймакорлик каби безаклар кенг қўлланади. Турар жой ларда жиҳоз (хонумон), жумладан, ҳоз, вақтда муҳандислик таъминоти (иссиқ, совуқ сувлар, газ, электр қуввати), оқова (канализация), шамоллатиш, кондиционерлаш ва б. катта аҳамиятга эга. Турли мебеллар (хонтахта, курси, юмшоқ мебель кабилар) хоналарга шинамлик бахш этади. Маиший техника буюмлари (совутқич, телевизор, компьютер) истеъмоли кенгайиб бормоқда. Кўпгина жиҳоз буюмларини яратиш санъат даражасига кўтарилган (кулоллик, кандакорлик, гиламчилик, каштачилик ва б.).

Ўзбек уйжойларида кўкаламзорлаштиришга ва сув иншоотларига катта эътибор берилади. Ҳовлининг бир қисмидан ёки алоҳида жойдан бог ажратилади. Уларда, асосан, мевали, қисман манзарали дарахтлар ўстирилади. Ҳовли саҳнида гулзор ташкил этилиб унга райҳон, шойигул кабилар экилади. Илгари деярли ҳар бир уйнинг ариғидан тоза, ичимлик суви оқиб ўтган. Ҳоз. баъзи ҳовлиларда сув ҳавзаси (ҳовуз), фавворалар қурилмоқда.

Ўзбек Турар жой ларида асрлар мобайнида шаклланиб келган қўшничилик, маҳаллачилик урфодатлари ўз аксини топган: уй эгаси том нишабини ҳамиша ўзининг ҳовлисига қаратган, қўшни деворига туташ бўлган бирор қурилма кўтариш ниятида бўлса қурилманинг баландлигини қўшнисининг розилиги билан амалга оширган ва ҳ. к. Булардан ташқари, қўшничилик муносабатларини «обраҳа», «ҳақраҳа», «шафиқ» каби одатлар белгилаган.

Мустақилликдан кейин Турар жой меъморлигида янги қурилиш мезонлари ва қоидалари қабул қилинди. Давлат томонидан молияланадиган кўп қаватли ва коттеж Т. ж. лари билан бир қаторда якка тартибдаги шахсий уйлар, жумладан, ҳашаматли («элита») уйлар қуриш кенг тарқалди. Турар жой ларда миллий ва «европа» услублари уйғунлашиб, янги қурилиш технологияси ва безаш ашёлари кенг қўлланмоқда.

Ад.: Воронина В. Л.,Народные традиции архитектуры Узбекистана, М., 1951; Адылов СР., Турсунов Ф. Ю. и др. Город, рожденный дважды, М., 1970; Асамов X. А., Боровков И. И., Плетнев И . Е., Жилищногражданское строительство Узбекистана за 50 лет, М., 1974; Кадырова Турар Жой, Архитектура Узбекистана, М., 1987. Пўлат Зоҳидов, Хайрулла Пўлатов.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРАР ЖОЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ХАЛҚ ИЖОДИ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты