ТУРАР ЖОЙ ДАХЛСИЗЛИГИ

ТУРАР ЖОЙ ДАХЛСИЗЛИГИ — фуқароларнинг конституцией шахсий ҳуқуқ ва эркинликларидан бири. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини кафолатлайди (27модда). Бунга кўра, ҳеч ким қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари, бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёкя уни кўздан кечириши мумкин эмас. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 142моддасига асосан, турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб бостириб кириш 3 й. гача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 5 й. гача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўрсатилган. Турар жой дахлсизлиги деганда хусусий мулк бўлган уйлар, квартиралар олиб қўйилиши, мулкдор эса уйга, квартирага мулк ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги ҳам тушунилади. Аммо бир қатор ҳолларда Турар жой дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ истисно этилади. Жумладан, гаров муносабатларида ундирув гаровга қўйилган молмулкка қаратилганда, национализация, реквизиция, мусодара қилинганда Турар жой дахлсизлиги четлаб ўтилади. Миродил Баратов.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРАР ЖОЙ ДАХЛСИЗЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХУСУСИЙ МУЛК
ЕР
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты