ТУРБОРЕАКТИВ ДВИГАТЕЛЬ

ТУРБОРЕАКТИВ ДВИГАТЕЛЬ — тортиш кучи реактив соплодан чикаётган газ оқими хисобига ҳосил бўладиган авиация газтурбинали двигатели. Товуш тезлигидан юқори тезликда учадиган самолётларда марш двигатели ёки тикка кўтарилибқўнадиган самолётларда кўтариш двигатели сифатида ишлатилади. Учиш пайтида унга кирадиган атм. ҳавоси ҳаво олиш механизмида, кейин турбокомпрессорда сиқилади. Сиқилган ҳаво ёниш камерасига узатилади, бу ерга айни пайтда суюқ кимёвий ёнилғи (авиация керосини) пуркалади. Ёнилғи алангаланганда ҳосил бўладиган газлар қисман турбинада кенгайиб, компрессорни айлантиради. Турбина ва реактив сопло ўртасига жойлаштирилган форсаж (тезлатиш)камерасида қўшимча ёнилғи ёндириб, тортиш кучини анча (30 — 40%) ошириш мумкин. Турбореактив двигательдан ҳавокосмик самолётларнинг биринчи босқичида ҳам фойдаланиш мумкин (қ. Авиация двигатели).


Кирилл алифбосида мақола: ТУРБОРЕАКТИВ ДВИГАТЕЛЬ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АВИАЦИЯ ДВИГАТЕЛИ
АВИАЦИЯ
Тушда учса нимани англатиши ҳақида тўлиқ маълумот.
ТУРБОВИНТЛИ ДВИГАТЕЛЬ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты