ВИСКОЗА ТОЛАЛАР

ВИСКОЗА ТОЛАЛАР — табиий целлюлозани кимёвий усулда қайта ишлаб олинадиган сунъий толалар. Ёғоч целлюлозаси, арзон химикатлар Вискоза толалар учун хом ашё ҳисобланади. Вискоза толалар олиш учун целлюлоза 18% ли ишқор эритмасига солинади. Ишқорланган целлюлоза углерод сульфид билан ишланиб, целлюлоза ксантогенати ҳосил қилинади. Ксантогенат ўз навбатида кучсиз ўювчи натрий эритмасида эритилади. Олинган қовушоқ эритма — вискоза фильтрланади, 1—2 сутка етилтирилади, сўнгра майда тешикча (фильера) лар орқали ўтказилиб, сульфат кислота ва унинг тузлари солинган чўктириш ванналарига куйилади. Бу ерда тола қотади, кейин сувда ювилади ва ғалтакларга ўраб олинади. Вискоза толаларни саноатда и. ч. дастлаб 1905 й. да Англияда бошланган, кейин бошқа давлатларга тарқалган. Ҳозир Вискоза толалар ишлаб чиқариш ҳажми бошқа сунъий толалар ҳажмининг тахм. 40—45% ини ташкил қилади. Вискоза толалар тўқимачилик ва корд иплари, штапель толалар ҳолида ишлаб чиқарилади. Вискоза толалардан тўқилган газламани бўяш осон, у гигиена талабларига жавоб беради, хом ашёси арзон. Камчилиги — нам текканда пишиклигини анча йўқотади, ғижимланувчан бўлади. Махсус таркиб билан ишлов бериб, бу камчиликларни йўқотиш мумкин. Вискоза толаларни пахта, жун, штапель толаларга қўшиб, ундан турли-туман газламалар тўқилади. Вискоза толалардан шойи ва штапель газламалар, трикотаж буюмлар, техникавий маҳсулотлар олиш, улардан тўқилган газламалардан кийимлар тикиш мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: ВИСКОЗА ТОЛАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
НАТРИЙ
ЕР
ТОШКЕНТ
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты