ТУРКАШ ХОҚОНЛИГИ

ТУРКАШ ХОҚОНЛИГИ — илк ўрта аср туркий давлатларидан бири (699 — 766). 7-а. нинг охирида Ғарбий Тяньшанда кўчиб юрган туркаш қабилаларининг бошлиғи Учэлиг (699—706), Еттисувдаги Тан империяси гумаштаси Хусрав Буришодни қувиб чиқарди ва Чочдан Жунғориягача ўз ҳокимиятини ўрнатди. Натижада янги туркий давлат ташкил топди. Учэлиг 2 қароргоҳга асос солди. Бири Навокат ш. Чу дарёси бўйида, иккинчиси Кунгут ш. Или дарёси бўйида жойлашган эди. Давлат 20 туман — тутуқлнкдан иборат эди. Ҳар бирини ҳоким — тутуқ бошқарарди. Учэлиг ғарбий турклар ҳукмдорларининг собиқ «ўн ўқ эли хоқони» унвонини қабул қилди. Шу билан бирга у «туркаш хоқон» унвонини ҳам жорий этди. Туркаш хоқонлари ўз тангаларини зарб қилганлар. 711—715 й. ларда Туркаш хоқонлиги Шарқий Турк хоқрнлигига қарам бўлиб турди. 715 й. Сулук Чобишчурхоқон (715—737) давлат мустақиллигини қайтадан тиклади. У асосан, босқинчи араб қўшинлари билан урушлар олиб боришга мажбур бўлган. Унинг вафотидан кейин (737) Туркаш хоқонлигида «сариқ» ва «қора» туркаш қабилалари ўртасида ўзаро урушлар бошланиб кетган ва 766 й. давлат қарлуқлар томонидан тугатилган.

Ад.: Гумилёв Л. Н., Древние тюрки, М., 1967; История Востока, Туркаш хоқонлиги, 1995.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРКАШ ХОҚОНЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ТУРКИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты