ТУРКИЙ ТИЛЛАР

ТУРКИЙ ТИЛЛАР — ҳоз. ва қад. туркий халқлар ва элатларнинг тиллари. Асосан, Узбекистан, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия Федерациям, ХХР, Афғонистон, Эрон, Тожикистонда, шунингдек, Болгария, Руминия, Украина, Германия, Кипр, Македония, Албания, АҚШ, Саудия Арабистони ва б. бир канча мамлакатларда тарқалган. Ўтган аср охиридаги маълумотларга кўра, Туркий тилларда сўзлашувчиларнинг умумий сони 130 млн. кишидан ортиқ.

Баъзи олимлар Туркий тилларни мўғул тиллари ҳамда тунгусманжур тиллари билан бирга қўшиб, олтой тиллари оиласига бирлаштирадилар. Е. Д. Поливанов, Г. Й. Рамстедт каби тилшуносларнинг фикрича, ушбу тиллар оиласи корейс ва япон тилларини қўшиш ҳисобига кенгайиши мумкин. Олтой назариясига кўра, Туркий тилларнинг тарихи олтой тиллари бир тил бўлиб ташкил топган қад. замондан — олтой давридан бошланади. Олтой боботили (асос тил) дастлаб 2 га — тунгусманжур ва туркмўғул тилларига, сўнгра туркмўғул тили ҳам 2 га — турк ва мўғул тилларига ажралган. Лекин Туркий тилларнинг олтой тилларига генетик алоқадорлиги ҳақидаги масала ҳамон фараз даражасида крлмоқда.

Туркий тиллар деганда, Сибирдан Болқон ярим оролигача бир чизиқ бўйлаб чўзилган улкан географик ҳудудда тарқалган ўзбек, уйғур, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, саха (ёқут), тува, хакас, олтой, карагас, шор, туркман, озарбайжон, турк, гагауз, татар, бошқирд, чуваш, қўмиқ, нўғай, қорачойболқор, тофалар, чуваш каби 25 дан ортиқ тил тушунилади. Туркий тиллар ҳоз. тарқалиш географиясига кўра, қуйидаги минтақаларга ажратилади: Ўрта ва Жан.

Шарқий Осиё, Жан. ва Ғарбий Сибирь, ВолгаКама ҳавзаси, Шим. Кавказ, Закавказье ва Қора денгиз бўйи. Туркий тилларнинг генетик, лисоний хусусиятлар жиҳатидан ўзаро муносабати масаласига қизиқиш жуда қад. дан давом этиб келади. Туркий тилларни биринчи марта тасниф қилган олим Махмуд Кошғарийдир. Туркий тиллар таснифи билан қизиқиш 19-а. охири ва 20-а. да қайта авж олди ва ҳоз. гача кўплаб таснифлар вужудга келди (рус олимлари И. Н. Березин, В. В. Радлов, Ф. Е. Корш, А. Н. Самойлович, В. А. Богородицкий, Н. А. Баскаков, Б. А. Серебренников, турк олими Р. Р. Арат, фин олимлари Г. Й. Рамстедт ва А. М. О. Рясянен, немис олимлари И. Бенцинг ва К. Г. Менгесларнинг таснифлари). Бу таснифлар методи, олдига қўйган мақсади нуқтаи назаридан хилмахилдир. Шунинг учун бу таснифларнинг бирида бирон бир гуруҳга мансуб деб ҳисобланган тил иккинчисида бошқа бир гуруҳга тушиб қолиши мумкин. Туркий тилларни тасниф қилишнинг ўзига хос қийин томонлари бор. Бу қийинчилик, аввало, Туркий тилларнинг ўзаро фонетик, лексик, грамматик жиҳатдан яқинлигидан келиб чиқади. Иккинчидан, алоҳида олинган ҳар бир туркий халқнинг таркиб топишида турли хил қабилаларнинг иштирок этганлиги ва бир қабила бир пайтнинг ўзида бир неча туркий халқнинг шаклланишида иштирок этганлиги билан изоҳланади. Мас., В. А. Богородицкий ўз таснифида Туркий тилларнинг географик тарқалиш хусусиятини асос қилиб, уларни 7 гуруҳга ажратади: шим. шарқий (сахаёқут, карагас ва тува тиллари); хакас (минтақадаги хакас аҳолининг шевалари); о л той (олтой ва телеут тиллари, бир қанча лаҳжалар); ғарбий сибирь (сибирь татарларинингбарча лахжалари); волгабўйиуралолди (татар ва бошқирд тиллари); ўрта осиё (узбек, уйғур, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ тиллари); жан. ғарбий (туркман, озарбайжон, қўмиқ, гагауз, турк тиллари ва чуваш тили). Бу таснифда туркий халклар ва тилларнинг тарихий таракане™ ҳисобга олинмаган, караим, нўғай каби тиллар эътибордан четдан қолган. В. В. Радлов томонидан Туркий тиллар қуйидагича тасниф қилинган: шарқий гуруҳ (Олтой, Обь, Енисей туркийлари ва Чулим татарларининг тил ва лақжалари, карагас, хакас, шор ва тува тиллари); ғарбий гуруҳ (Ғарбий Сибирь татарларининг лаҳжалари, қирғиз, қозоқ, бошқирд, татар ва қорақалпоқ тиллари); ўрта осиё гуруҳи (ўзбек ва уйғур тиллари); жан. гуруҳ (туркман, озарбайжон, турк, қримтатар тиллари). Бу таснифга Туркий тилларнинг фонетик хусусиятлари асос қилиб олинган бўлсада, баъзи фонетик белгилар муайян бир гуруҳга эмас, бир неча гуруҳ тилларга хос эканлиги сезилади. Бошқа таснифлар ҳам у ёки бу даражада камчиликларга эга. Таснифлар орасида Туркий тилларнинг ҳам тил хусусиятларини, ҳам тарихий тараққиётини, ҳам генетик қариндошлигини атрофлича ҳисобга олган ҳамда Туркий тилларнинг барчасини тулиқ қамраб олган тасниф Н. А. Баскаков томонидан таклиф этилган ва у купчилик туркийшунослар томонидан тан олинган.

Туркий тиллар оиласи учун хос булган сингармонизм (ҳоз. ўзбек адабий тили бундан мустасно), суз бошида ундошларнинг кетма-кет кела олмаслиги, ўзакнинг деярли ўзгармаслиги, гап бўлакларининг жойлашиш тартиби каби хусусиятлар уни бошқа тил оилаларидан фарклаб туради. Туркий тилларни бир тил оиласига бирлаштирувчи ва б. тил оилаларидан фаркловчи хусусиятларидан бири луғат таркибининг бир-бирига жуда яқинлиги ва грамматик қурилишининг ўхшашлигидир. Шунинг учун ғам чуваш ва ёқутлардан бошқа ҳамма туркий халклар вакиллари ўз она тилларида гаплашганларида бир-бирини муайян даражада тушуна олади.

Туркий тиллар умумий генетик ва типологик белгиларга эга: фонетикада юкрридаги белгилардан ташқари унли ва ундошлар оппозицияси мавжуд. Ҳоз. Туркий тилларда унли ва ундош товушлар мик,дори бир хил эмас. Унлилар микдори баъзи Туркий тилларда (тува, гагауз, чулимтатар тилларида) 20 дан ортиқ бўлса, кўпчилигида 8 та (хоз. ўзбек адабий тилида 6 та). Ундош товушлар микдорида эса бунчалик катта фарқ йўқ. Махсус адабиётларда ундошлар микдори 20 дан кам курсатилмаганидек, 30 дан ортиқҳам қайд этилмайди. Баъзи Туркий тилларда суз бошида жарангсиз ундошлар (к, п, т) ишлатилса, бошқаларида айни уринда жарангли ундошлар (г, б, д) қўлланади; сўз бошида сонор ундошлар (л, м, н, р) деярли учрамайди. Морфология соҳасида агглютинация шакл ва сўз ясалишининг асосий усули ҳисобланади, грамматик жинс категорияси йуқ, префикс ва олд қўшимчалар мавжуд эмас (кўмакчилар фаол қўлланади), бир турдаги турланиш ва бир турдаги тусланиш мавжуд; синтаксис соҳасида гап бўлаклари ўзининг мунтазам жойлашиш тартибига эга (аниқловчи аниқланмишдан, эга кесимдан олдин жойлашади), боғловчилар деярли йўқ (уларнинг аксарияти араб ва форс тилларидан ўзлашган), сифатдошли, равишдошли тузилмалар кенг қўлланади, икки от ёки отлашган сўзнинг бирикувидан ҳосил бўлган ва туркий изофа деб аталувчи аникловчили сўз бирикмалари барча Туркий тилларда учрайди. Сўз ясалиши, асосан, аффиксациядан иборат, шунингдек, сўз ҳосил қилишнинг аналитик ва б. усуллари ҳам бор.

Энг қад. туркий ёзма ёдгорликлар (урхуненисей ёзувида) 7 — 11-а. ларга мансуб бўлиб, улар, асосан, қабртошлар тарзида Шим. Монголия, Қирғизистонда, Енисей дарёсининг юқори қисми, Талас водийсида ва б. жойларда топилган. Браҳми ва суғд ё’зувларида битилган қад. туркий ёдгорликлар ҳам учрайди (Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиё). Кейинчалик уйғур ва араб алифболари асосидаги туркий ёзув шарқца (Қашқар, Ўрта Осиё, Олтин Ўрда ҳудуди, Волгабўйида) ва ғарбда (салжуқийлар давлатида, Озарбайжон, Туркия ва б. ҳудудларда) ривожланди. Хитойда яшовчи уйғурлар 11-а. дан ҳоз. гача араб алифбоси асосидаги ёзувдан фойдаланадилар. Қад. ёзув анъаналарига эга бўлган туркий халкдарнинг аксарияти (ўзбек, уйғур, турк, озарбайжон, туркман, татар, бошқирд каби) 20-а. нинг 20-й. ларигача араб алифбоси асосидаги ёзувга эга бўлган. Турк тили 1929 й. дан лотин алифбоси асосидаги ёзувга ўтган. Собиқ СССРдаги барча Туркий тиллар учун 20-й. лар ўрталарида лотин графикаси асосида алифболар ишлаб чиқилди ва улар 1930 й. гача ихтиёриймажбурий тарзда ана шу ёзувга ўтказилди; 1938—40 й. ларда эса айни шу тартибда рус графикаси асосидаги ёзувга ўтказилди. СССР парчаланиб кетгандан кейин 1991 й. да Озарбайжон ва Туркманистонда, 1993 й. да Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган алифбо жорий этиш ҳақида қарор қабул қилинди ва бу қарорлар амалга оширилмоқда. Туркий тилларнинг ўрганилиши ҳақида қ. Туркийшунослик.

Ад.: Баскаков Н. А., Введение в изучение тюркских языков, 2 изд., М., 1969; Кононов А. Н ., История изучения тюркских языков в России, Л., 1972; Серебренников Б. А., Гаджиева М. З., Сравнительноисторическая грамматика тюркских языков, Баку, 1979; Қўч қортоев И., Исабеков Б., Туркий филологияга кириш, Туркий тиллар, 1984.

Абдуваҳоб Мадвалиев, Исҳоқ Носиров.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРКИЙ ТИЛЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЯПОНИЯ
ХИТОЙ
САУДИЯ АРАБИСТОНИ
ЭРОН
ТУРКИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты