ВИТЕРИТ

ВИТЕРИТ [инглиз олими W. Withering (1741—1799) номидан] — карбонатлар синфига кирувчи минерал. Кимёвий формуласи ВаСО3. Ромбик сингонияли. Ранги оқ, кулранг, сариқ, баъзан рангсиз. Яхлит буйраксимон, шарсимон, толасимон агрегатлар, камдан кам кристаллар. Қаттиклиги 3—3,5, с. ог. 4,3. В. чанги одам организмига заҳарли таъсир этади. Одатда гидротермал конларда кальцит, доломит Рв, Zn, Fe сульфидлари, кўпинча барит билан бирга учрайди. Экзоген шароитда ҳосил бўлган турлари маълум. Витеритнинг йирик конлари жуда кам. Ягона ўзига хос Витерит кони Англияда (Нортумберленд). Чуқурликдаги иссиқ сувлардан ҳосил бўлади. Витерит барий ва унинг тузлари олинадиган руда. РФ (Челябинск вилояти), Украина (Донбасс, Подолия ва б.), Туркманистонда топилган. Ўзбекистонда барит томирларида учрайди (Қурама тизмаси ва б.). Резина ва қоғоз саноатида, юқори сифатли оқ бўёқ тайёрлашда ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВИТЕРИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МИНЕРАЛ
УКРАИНА
БАРИЙ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты