ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИНИНГ ГАЗЕТИ

«ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИНИНГ ГАЗЕТИ» — Туркистонда 1870 й. да рус истилочилари томонидан нашр этилган маҳаллий тилдаги илк босма газета. Туркистон генералгубернаторлигининг нашри. «Туркестанские ведомости» газ. нинг ўзбекча варианти. Дастлаб шу газ. га илова тариқасида чиқарилган. 1883 й. дан мустақил газ. «Туркистон вилоятининг газети» бирмунча вақт (1872 й. июлидан 1873 й. нинг фев. ига қадар) Петербургда нашр этилган. 1885 й. дан газ. нинг бир томони «Туркестанская туземная газета» номида рус тилида чиққан. Фаолияти 1917 й. да тўхтатилган. «Туркистон вилоятининг газети»га 1871—1883 й. ларда генералгубернатор таржимони Шоҳимардон Иброҳимов, 1883 й. бошларида Муҳаммадҳасан Чанишев, 1883 й. ўрталаридан 1917 й. га қадар Н. П. Остроумов муҳаррирлик қилган. Саҳифаларида подшо Россиясининг Туркистондаги мустамлакачилик сиёсати тарғиб қилинган, маҳаллий аҳолини «оқ подшо» ва унинг Туркистондаги амалдорлари амрфармонларини сўзсиз бажаришга ундалган. Газ. да расмий материаллардан ташқари, пахтачилик, ипакчилик ҳақида, фан, техника, адабиёт ва санъатга дойр материаллар ҳам эълон қилинган. Газ. да Сатторхон Абдуғаффоровнинг сиёсий публицистик макрлалари, Фурқат ва Муқимийнғлпт маърифатга ундовчи шеърлари ва ҳажвий асарлари чоп этилган. Шунингдек, рус ёзувчилари И. А. Крилов, А. С. Пушкин, Н. В. Гоголь, И. С. Тургенев, Л. Н. Толстой асарларидан илк таржималар босилган.

«Туркистон вилоятининг газети» 500—700 нусхада нашр этилган. «Туркистон вилоятининг газети» нусхалари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида ва Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида сақланади. Газ. даги материаллар 19-а. охири ва 20-а. бошларида Туркистон халклари ҳаёти, маданиятини ўрганишда муҳим манба саналади.

ЛА. Авшарова М . Н ., 18701917 йилларда Туркистонда рус вақтли матбуоти, Туркистон вилоятининг газети, 1959; Эрназаров Туркистон Вилоятининг Газети, Туркистондавақтли матбуот (1870— 1925),Т., 1959; Эрназаров Туркистон Вилоятининг Газети, Акбаров А. И ., История печати Туркестана, Туркистон вилоятининг газети, 1976; Абдуазизова Н ., Туркистон матбуоти тарихи (1870—1917), Т., 2000.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИНИНГ ГАЗЕТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТУРКЕСТАНСКИЕ ВЕДОМОСТИ
РОССИЯ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ЖАДИДЧИЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты