ТУРКИСТОН ШОХ ИЛОНИ, туркистон шиллиқ қурти (Agrolyma xagritis vas. turanicus) — моллюскалар типига мансуб чиғаноқсиз шиллиқурт. Танасининг узунлиги 30 — 60 мм. Усти тери парда билан қопланган кичкина пластинка кўринишидаги чиғаноқ қолдиғи сакланган. Сариқ, оқсариқ, сарғишпушти тусли. Қорамтир йўл ёки доғчалари бор. Ўзидан рангсиз шилимшиқ модда ажратади. Сернам дарахтзор ва очиқ ерларда яшайди. Маданий ўсимликларга зарар келтиради.