ВИШКВАРЦЕВА Нина Рафаиловна (1941.19.2, Андижон ш.) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1996). Тошкент пед. ин-тини тугатган (1965). 1965 й. дан Шайхонтоҳур туманидаги 19-мактабда бошланғич сииф ўқитувчиси. Вишкварцеванинг дарси кўргазмали материаллар, турли ўйинлар билан юқори савияда ташкил этилиб, расм, мусиқа ва рақс билан мужассамлаштирилади. Унинг таълим тизимига олиб кирган янги педагогик технологиялари болаларнинг ақлий, мантиқий ривожланишида катта самара беради.