ВЛАДИМИРОВА Нинель Васильевна (1929.24.4, Николаев ш.) — адабиётшунос, таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1984), филол. фанлари д-ри (1981). Ўрта Осиё давлат ун-ти шарқ ф-тини тугатган (1950). Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт ин-тида илмий ходим (1950—81; 1985 й. дан), директор ўринбосари (1981—85). Ўзбек адабиётида ҳикоя жанри, бадиий таржима назарияси ҳақида и. т. ишлари олиб борган. Ойбекнинг «Мукаммал асарлар» тўплами (1—20; 1975—82) ту-зувчиларидан. Саид Аҳмад («Уфқ»), Мирмуҳсин («Меъмор»), Мирзакалон Исмоилий («Фарғона тонг отгунча») романлари ва бир қанча ҳикояларни («Анор» тўплами, 1967) ўзбек тилидан рус тилига таржима қилган. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган (1999).