ТУРОН ЯККА КУРАШИ

«ТУРОН» ЯККА КУРАШИ — миллий спорт тури. Туркий халқлар жанг қилиш санъати намунаси сифатида қадимдан машҳур бўлган. Бу турдаги яккамаякка курашиш усули Амир Темур даврида такомилига етган. «Турон якка кураши» я. к. нинг замонавий қонунқоидаларини халқаро миқёсдаги спорт устаси Б. Саидов ишлаб чиқди (1991). Курашчилар пешонабанд белбоғ боғлаб, яктак, кенг иштон кийиб мусобақалашадилар. Рақиблар майдонга чиққанда қўлларини юқорига кўтариб, бир-бирларига кафтларини кўрсатишади. Бу «кўриб қўй, қўлимда ҳеч нарса йўқ, ҳалол курашаман» деган маънони билдиради. «Турон якка кураши» я. к. нинг икки: жанг ва эркин машқ йўналиши бор. Жан г йўналиши бўйича беллашув 2 қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир қисми 5 мин. дан бўлади, катта ёшдаги спортчилар учун 1 раунд 5 мин. ни ташкил қилади. Қолган ёшдагилар учун 1 раунд 2—3 мин. давом этади. Бу йўналишда ғалаба ва соф ғалаба бор. Ғалаба рақибига кўп зарба бериб энг кўп балл йиққан ўйинчига, соф ғалаба эса рақиби зарба олганда гангиса, беҳол ҳолатга тушиб қолса ёки бўғма усули билан ютганда берилиши мумкин. Эркин машқ йўналиши битта ва бир неча спортчи (жамоа) билан бажариладиган маигклар бўлиб, 1,5 мин. давом этади. Машқлар буюмсиз ва буюмлар билан бажарилади. Энг кўп балл тўплаган ўйинчи ёки жамоа ғолиб чиқади. Қилич, гимнастика таёғи, арқон каби буюм билан бажариладиган кўргазмали машклар билан чиқишлари мумкин. У спортчининг техник усулларни қанчалик эгаллаганлиги ва жисмоний чиниққанлигини намойиш этади. Бу чиқишлар ҳам балл билан баҳоланади.

Ўзбекистонда «Турон якка кураши» я. к. федерацияси тузилган (1995). Ҳар йили Тошкент ш. биринчилиги ва Ўзбекистон чемпионата мусобақалари ўтказилади. «Турон якка кураши»я. к. «Алпомиш ўйинлари» фестивали дастуридан жой олган. Бу спорт тури бўйича Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ киши мунтазам шуғулланади. 5 халқаро спорт устаси, 30 дан ортиқ спорт устаси тайёрланди (2004). «Турон якка кураши» я. к. халқаро миқёсда тан олинмоқда. АҚШ, Германия, Исроил, Нидерландия, Украина, Латвия, Молдавия, Белоруссия ва б. мамлакатларда «Турон якка кураши»я. к. спорт секциялари очилган. 1расмий халқаро турнир ўтказилиб (1996, Тошкент), унда А. Кенжабоев (Қозоғистон), Ч. Мергенов (Туркманистон), Т. Фаттохрв, А. Рабинович (Ўзбекистон), Д. Журавлев (Россия) ғолиб бўлганлар.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРОН ЯККА КУРАШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМИР ТЕМУР
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты