ВОДОРОД БОҒ — бир ёки икки молекуладаги икки ёки бир неча атом орасида водород атоми орқали боғланиш. Водород бошқа элементлардан атомида ягона электрони борлиги билан фарқ қилади. У бу электронини электр-манфийроқ элементга бериб, ионли ёки қутбли бирикма ҳосил қилганида, унинг ядроси (Н+) бутунлай ёки бир қадар электрсизланади. Н+ ионининг радиуси жуда кичик бўлганлигидан, у ўз атрофида анчагина кучли электр майдонини вужудга ке л тирад и. Агар бундай ядро олдига электрманфийроқ бир элемент яқин келса, унинг электронларини тортади ва натижада водород боғланиш ҳосил бўлади.