ВОДОРОД ЭЛЕКТРОД — водород атмосферасида водород ионлари Н+ бўлган эритмага ярмисигача тушириб қўйиладиган платина пластинка ёки майдаланган платина қопланган сим. Платина билан эритма ўртасида қуйидаги реакция: Н2 0 2Н+ +2 е ҳисобига ҳосил бўлувчи потенциаллар фарқи водород ионлари концентрацияси, газ ҳолдаги водород босими ва т-рага боғлиқ. В – э. дан кучли оксидловчилар, қайтарувчилар, тўйинмаган органик бирикмалар ва баъзи металлар (мас., қўрғошин, мис, кумуш, олтин) тузлари бор муҳитда фойдаланиш мумкин эмас. Водород электрод гальваник занжирларнинг электр юритувчи кучини, алоҳида электродлар потенциали ва водород кўрсаткич рН ни ўлчаш учун қўлланилади.