ТУРСУНОВ Фарҳод Юсупович

ТУРСУНОВ Фарҳод Юсупович (1931.30.10, Чимкент) — меъмор, проф. (1985). ТошПИ ни тамомлаб (1957), шу ерда ўқитувчи (1957 — 62), Лойиҳалаш и. т. интида лойиҳаловчи ва лойиҳа бош меъмори (1962 — 66), Тошкент ш. ижроия қўмитаси Архитектура планлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари (1966 — 69), Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси раиси (1968 — 80), Бош план инти директори (1969 — 85), Ўзбекистон тарихий ва маданий ёдгорликларни саклаш жамияти раисининг 1ўринбосари (1985—88), 1988—91 й. лар Тошкент политехника инти архитектура фтида, 1991 й. дан Архитектура ва қурилиш интида даре беради. Қурилишда миллийлик, тарихий меъморий анъаналарни табиий иклим шароитини ҳисобга олган ҳолда замонавий меъморликка уйғунлаштириш Турсунов ижодига хос.

Турсунов шаҳар қурилиши мажмуасидаги Тошкент ш. маркази лойиҳаси ва қурилиши (1969—74, Давлат мукофоти, 1975), «Пахтакор» метро стяси (1977), «Халклар дўстлиги» мажмуаси (1982), «Туркистон» саройи (1992), Республика биржа маркази (1996), Тошкент ш. ҳокимияти биноси (1998) ва б. қурилишларда меъмор сйфатида иштирок этган. Ҳайкалтарошлик ва меъморликка оид илмий рисолалар муаллифи. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1991).


Кирилл алифбосида мақола: ТУРСУНОВ Фарҳод Юсупович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты