ТУТ

ТУТ (Morus) — тутдошлар оиласига мансуб дарахтлар туркуми; мевали дарахт; Ўзбекистонда 5 тури ўстирилади. Оқ Т. (М. alba) ва қора Тут (М. migra) меваси истеъмол қилинади. Сершох Тут (М. multicaulis), кагаяма Тут (М. Kagayame) ва ипак қурти Т. и (М. bonabycis) турларидан, асосан, ипак курти боқишда фойдаланилади. Тут тез ўсади, қурғоқчилик ва совуққа чидамли. Шохшаббаси зич, кенг юмалоқ, овал ва пирамида шаклида. Бўйи 15 — 18, баъзилариники 20—25 м, йўғонлиги 1,5 м гача. Катта ёшдаги баланд танали Тут дарахтларидан 20—40 кг гача барг, 50—60 кг мева ҳосили олинади. Тутнинг эгрибугри (илонўт) ва пастга қараб ўсадиган (мажнун Т.) хиллари ҳам бор. Дарахти 300, айримлари 500 йил яшайди.

Оқ Т. (қ. Балхи тут) ва шотут меваси ширин, шифобахш, ҳар хил витаминларга бой. Ўзбекистонда Тут қадимдан экиб кўпайтирилади. Янгилигида истеъмол қилинади, шинни, мураббо, майиз, спиртли ичимлик тайёрланади. Барги тут ипак қурти боқишда ишлатилади. Тут икки уйли ўсимлик. Гуллари бир жинсли. Тут уруғидан, қаламчасидан, пайванд ва пархиш қилиб кўпайтирилади.

Қурт боқиш учун экиладиган Тут навлари барг ҳосили мўл, бўйи баланд, кўп каллакли ёки бута шаклида ўстирилади. Тут новдалари кесилганда тезда янги новда чиқаради. Ҳар йили қурт боқиш учун кесилганлиги туфайли 60—70 й. да қариб, ҳосилдан қолади. Бундай Тут ёшартирилади. Тут танаси мустаҳкам чидамли, Тут ёғочидан бочкалар, бешиклар, новдаларидан саватлар, замбиллар, кажавалар, енгил стуллар ясалади. Ипак қурти боқиш учун Тут ниҳоллари ва кўчатларини етиштириш, тутзорлар барпо этиш — тутчилик пиллачиликнинг муҳим соҳаси ҳисобланади. 1970—91 й. ларда Ипакчилик uHcmumymuda ипак қурти боқишга мўлжалланган Тутнинг 9 нави (Манкент, Пионер, САНИИШ33, Сурхтут, Ўзбекистон ва б.) ва 3 дурагайи чиқарилган ва рнлаштириш учун давлат реестрига киритилган.

Касалликлари: бактериоз, вилт, илдиз чириши, пўкакланиш ва б.

Зараркунандалари: тут одимчиси, тут парвонаси, Комсток қурти, кузги тунлам, трипслар, бўртма нематодлар, симқуртлар, ўргимчаккана.

Ўлмас Кўчқоров, Давронбек Холматов.


Кирилл алифбосида мақола: ТУТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ
ХИТОЙ
ЕР
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты