ТУХУМДАН ТИРИК ТУҒИШ — муртак она танасида ривожланиб, тухум пўчоғидан озод бўлишидан иборат наел қолдириш усули. Тухумдан тирик туғишда тухум урғочи ҳайвон жинсий йўлларида қолиб ривожланади, лекин она организмидан қўшимча озиқ моддалар олмайди. Тухумдан тирик туғиш умурткасизлар орасида партеногенез кўпаядиган ширалар, гамазид каналар, трихиналар; умуртқалилардан бир қанча балиқлар, судралиб юрувчилар (кўпчилик калтакесаклар, кора илонлар, денгиз илонлари, айрим сув илонлари) учун хос (яна қ. Тирик пгуғши).