ВОЛЬТА ЭЛЕМЕНТИ — мусбат электроди — мис пластинка, манфийси — рух, электролити — натрий хлорид эритмаси ёки сульфат кислотадан иборат гальваник элемент (э. ю. к. 1,0 В). А. Вольта таклиф қилган. Вольта элементи токнинг кимёвий манбаи бўлиб, зарядланиш пайтида улардан ўтувчи ток ҳосил қиладиган электркимёвий реакциялар энергияси ҳисобига электр энергия ажралади. Электр аккумляторлардан фарқли равишда, Вольта элементи зарядсизланганидан сўнг уни дастлабки ҳолатига қайтариш мумкин эмас.