РУХ

РУХ (лот. Zincum) , Zn — Менделеев даврий системасининг II гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб раками 30, ат. м. 65,39. Р. табиатда 5 та барқарор изотоп («Zn, 66Zn, 67Zn, 68Zn, ™Zn)fl aH иборат аралашма ҳолида учрайди. Энг кўп тарқалгани MZn (48,89%). Р. нинг 9 та сунъий радиоактив изотопидан фақат 65Zn (Т1/2=245 кун) илмий текшириш мақсадлари учун саноат миқёсида олинади. Қадимда мис парчасини рух карбонат ва кўмир билан бирга қиздириб жез тайёрлашган. Рух дастлаб Ҳиндистонда олинган. Р. Европада 17-а. да саноат миқёсида ишлаб чиқарила бошланган. Ер пўстининг масса жиҳатидан 310~3%ни ташкил қилади. Рухнинг муҳим минерали сфалерит — алдама pyx ZnS дир. Олтой, Шим. Кавказ, АК. Ш, Австралия, Польша ва б. мамлакатларда йирик Рух конлари бор.

Рух оч зангори рангли, кумуш каби ялтироқ металл; нам ҳавода Рухнинг сирти оксид парда билан қопланади. Рухнинг суюкланиш траси 419,5°; қайнаш траси 907°, зичлиги 7,133 г/см3, Р. кимёвий жиҳатдан фаол металлар жумласига киради. Кислоталарда яхши эрийди; қиздирилса, ишқорларда ҳам эрийди. Йод ва олтингугурт билан хона трасида бирикади. Қиздирилганда Рух фаол металлмаслар билан шиддатли реакцияга киришади, металлар б-н қотишмалар ҳосил қилади. Унинг жез Си, 40% Zn), томпак (90% Си, 10% Zn), нейзелбер (65% Си, 20% ва 15% Ni) қотишмалари кенг қўлланади.

Рух ўз бирикмаларида 2 валентли. Рух оксид ZnO ва рух гидроксид (ZnOH)2 амфотер хоссага эга. Рух гидроксид ишқорлар билан реакцияга киришганида цинкатлар, Мас, K2[Zn(OH)2], кислоталарда эриб рух тузларини ҳосил қилади. Рух пирометаллургия ва гидрометаллургия усуллари билан олинади.

Бутун дунёда ишлаб чиқариладиган рухнинг 40%и пўлатни коррозиядан сақлаш учун сарфланади. Рух кукуни ёрдамида кадмий, мис ва нодир металлар бирикмалардан ажратиб олинади. Рухдан ишланган листлар конструкцион материал сифатида, шунингдек, қуруқ элементларнинг идишларини тайёрлашда қўлланади.

Рух бирикмалари. Рух оксид, ZnO — рухнинг кислород билан бирикмаси. Оқ рангли кристалл модда. Зичлиги 5,7 г/ см3; 1800° да сублимацияланади. Сувда оз эрийди; кислоталарда эриб тегишли тузларни беради. Амфотер — ишкррларда эриб цинкатлар ҳосил килади. Табиатда цинкит (кизил рух рудаси) минерали кўринишида учрайди. Сирлар тайёрлашда, оқ бўёқ, каучук, целлюлоза, пластмасса, резина тўлдиргичлари, тиббиётда малҳам ва сепма дори сифатида ишлатилади. Заҳарли, уни ҳидлаганда иситма чиқаради, бош оғрийди, кўнгил айнийди ва йўтал тутади.

Рухнинг 2 та силиката маълум: м е тасиликат ZnSiO3 — оқ рангли гексагонал ёки ромб панжарали кристалл модда. Суюкланиш траси 1429°, зичлиги 3,52 г/ см3 Орто с и л и кат Zn2Si04 (виллемит) — оқ рангли гексагонал панжарали кристалл модда. Суюкданиш траси 1510°, зичлиги 4,2 г/см3. Рух силикатлари рух оксиди билан кварц қумини бирга юқори трада (1350—1400°) куйдириш йўли билан олинади. Шаффоф, бўғиқ рангли, махсус шиша ва сирлар и. ч. да қўлланади.

Рух сульфат, ZnSO4 — рангеиз орторомб панжарали кристалл модда; зичлиги 3,74 г/см3. 800—900° да ZnO ва SO2 га ажралади. Сувдаги эритмаларидан сувли кристаллогидрат ZnSO47H2O — рух купороси кўринишида ажралиб чикади. Вискоза и. ч. да, бўёқчиликда, читларга гул босишда, электролитик усулда рух метали олищда, микроўғит сифатида ва тиббиётда ишлатилади.

Рух сульфид, ZnS — рухнинг олтингугурт билан бирикмаси. 2 та модификацияси бор: а — ZnS (сфалерит) — куб панжарали кристалл модда. р — ZnS (вюрцит) — гексагонал панжарали кристалл модда. Суюкданиш траси 1850° (150 атм босим остида), зичлиги 3,98—4,092 г/см3, 1185° да сублимацияланади. Сувда эримайди, кислоталарда яхши эрийди. Сфалерит рух олишда муҳим хом ашё ҳисобланади. Люминофорлар компоненти, барий сульфат билан аралашмаси оқ бўёқ — литопон олишда, кадмий сульфид билан аралашмаси телевизор кинескоплари тайёрлашда ишлатилади.

Рух хлорид, ZnCl2 — рухнинг хлор билан бирикмаси, рангеиз кристалл модда. Суюкданиш траси 318°, қайнаш траси 732°, зичлиги 2,91 г/см3. Сувда яхши эрийди. Рух концентратига ош тузини қўшиб қиздириш, ҳайдаш ва уни чанг ҳолида тутиб йиғиш, шунингдек, рух оксиди ёки металл бўлакларига хлорид кислота таъсир эттириш, сўнгра буғлатиш усуллари б-н олинади. Ёғочни чиришдан саклашда шимдирилувчи таркиб сифатида, металларни пайвандлашда (оксид пардалардан тозалашда), пергамент и. ч. да қўлланади.

Ад.: Раҳимов Х. Р., Анорганик химия, Т., 1984; Парпиев Н. А., Раҳимов X. Р., Муфтахов А. Г., Анорганик кимё, Т., 2003.

Рустам Маърупов.


Кирилл алифбосида мақола: РУХ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
ҲИНДИСТОН
ПОЛЬША


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты