ТУЯБЎҒИЗ СУВ ОМБОРИ

ТУЯБЎҒИЗ СУВ ОМБОРИ, Тошкент денгизи — Оҳангарон дарёсининг ўрта оқимида барпо этилган гидротехника иншооти. 1962 й. да қурилган. Дарё сувини мавсумий тартибга солади. Умумий ҳажми 250 млн. м3, фойдали ҳажми 224 млн. м3 ни ташкил этади. Сув юзаси майд. 20 км2. Ўртача чуқ. — 12,5 м. Кўтарма тупроқ тўғон, чап ва ўнг қирғоқ сув чиқаргичлар ва сув ташлагичдан иборат. Тўғоннинг уз. 2,4 км, икки чеккаси қумоқ тупроқдан қурилган. Омбор гидроузели 1,9 км узунликдаги дамбага туташган. Тўғон устидан Тошкент — Бекобод автомобиль йўли ўтади. 440 м узунлик ва сув сарфи 760 м3/сек бўлган тезоқар кўринишидаги сув ташлагич сувни 34 м пастликка узатади. Сув ташлагичнинг емирилишини бартараф этиш учун ундан 600 м узоқликда умумий бал. 40 м бўлган очиқ типдаги икки босқичли шаршара қурилган. Сув омборидан Қорасув дарёсига ва Туябўғиз чапқирғоқ каналига сув берилади.

Сув омбори атрофида дам олиш зонаси ташкил этилган. Сув омбори Тошкент вилоятининг Бўка, Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ туманларида суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилашга имкон берди.


Кирилл алифбосида мақола: ТУЯБЎҒИЗ СУВ ОМБОРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
СИРДАРЁ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты