ВОЛЬТАМПЕРМЕТР — ўзгарувчан ва ўзгармас электр занжиридаги ток кучи ва кучланишни ўлчайдиган асбоб. Магнитоэлектр, электромагнит, электродинамик, тўғрилагич, иссиқлик ва рақамли микроэлектрон турлари бор. В. лар кўчма ва шчитларга ўрнатиладиган қилиб ишлаб чиқарилади. Вольтамперметр лаб. ларда, з-д цехларида, кундалик турмуш ва дала шароитларида қўлланилади. Кейинги вақтларда Вольтамперметр ларнинг анча ихчам ва пухта ишлайдиган замонавий хиллари ишлаб чиқарилмоқда. Уларнинг асосини микроэлектрон схемалар ташкил этади. Вольтамперметр ток кучини ампер (А), кучланишни вольт (В) ларда ўлчайди.