ВОЛЬТМЕТР — электр занжиридаги кучланишни ўлчайдиган асбоб. Кучланишни вольт ёки милливольтларда кўрсатади. Асбоб шкаласи вольтларда, милливольтлар ва микровольтларда кўрсатадиган даражаларга бўлинган. Шунинг учун Вольтметрнинг бир ёки кўп диапазонли амперметр, омметр ва баъзи бошқа катталикларни ўлчашга мослаштирилган қурилмалар билан бирга ясалган универсал ва рақамли хиллари бор; улар магнитоэлектрик, электромагнит, иссиқлик, электростатик, электродинамик, лампали, яримўтказгичли ва микросхемали бўлади. Ўзгарувчан ток электрон В . лари диодли тўғрилагичлар, кучайтиргич ва ўлчаш механизмидан ташкил топган. Ўзгарувчан ток В. лари-инг асосий қисмлари: тўғрилагич (Т), ўзгарувчан ток кучайтиргичи (К), ўзгармас ток кучайтиргичи (ЎТК) ва ўлчаш механизми (ЎМ)дан иборат. Ўлчаш механизмлари кўпчилик ҳолларда рақамли қилиб ясалади.
Тўғрилагичларда юқори частотали диодлардан фойдаланилганда электрон Вольтметрлар 20—30 Гц дан 100—300 МГц гача чегарада аниқ ишлайди. Ўзгармас ток электрон Вольтметр ининг асосий қисмини модулятор (М), кучайтиргич>(К), тўғрилагич (Т) ҳамда ўлчаш механизми ташкил этади. Универсал электрон Вольтметрлар ҳам шундай тузилган. Юқорида кўрсатилган схемаларда асосан замонавий яримўтказгичли элементлар (диодлар, транзисторлар ва турли интеграл микросхемалар) ишлатилади. Рақамли Вольтметр ларнинг турли хиллари, мас., Ф 219, Ф229, В7-38 русумлилари кундалик турмушда ва и. ч. да ишлатилади.