ТУЯМЎЙИН СУВ ОМБОРИ

ТУЯМЎЙИН СУВ ОМБОРИ — Амударёнинг қуйи оқимидаги Туямўйин тор дарасида қурилган йирик гвдротехника иншооти. Дарё сувини ирригация ва энергетика мақсадларида мавсумий ростлаш учун хизмат қилади. Гидроузел қурилиши 1970 й. дан бошланган. 1978 й. да 1навбати ва 1983 й. да тўлиқ ишга туширилган. Умумий ҳажми 7800 млн. м3. Сув омбори 4 та — 1 та ўзанли ва чап соҳилдаги табиий чуқурликларда барпо этилган, сув узатилиб тўлдириладиган 3 та омбордан (Капарас, Султонсанжар, Қўшбулоқ) иборат. Гидроузел Амударёнинг чап ва ўнг соҳилларига сув чиқаришни таъминлайди. Туямўйин сув омбори тўғонлари сувни дамлаб, сатхини кутарилишга олиб келади. Бунда юқори ва пастки бьефлардаги энг катга фарқ 18—24 м га етиб боради. Султонсанжар пастлигини сув билан туддириш учун Туямўйин гидроузелидан ғарб томонга қараб 2,5 км узунликда сарфи 50 м3/сек бўлган канал қурилган. Туямўйин сув омбори Туямўйин ҒЭСнинг барқарор ишлашини таъминлайди. Амударёдан Туямўйин сув омборига ҳар йили оқиб келадиган 200 млн. т лойқаоқизиқларни чиқариб юборадиган иншоотлар барпо этилган.

Ўнг қирғоқда кема қатновини таъминловчи 18×80 м ўлчамдаги шлюз қурилган, унинг юк ўтказиш қобилияти 535 мингт ни ташкил этади. Туямўйин сув омборининг қурилиши билан Хоразм вилояти, Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани ҳамда Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятида янги ерларни ўзлаштириш, суғориладиган ерларнинг сув таъминотини яхшилаш имконияти яратидди. Гидроузел зонасида дарёнинг ўнг қирғоғида Пахтаарна, Қозоқёб, Бештом, Найман ва Қизилқалъа, чап қирғоғида Тошсоқа, Қиличниёзбой, Қипчоқ-Бўзсув, Хоразм вилоятида Питнакарна, Урганчарна ва б. каналларга сув чиқаргичлар барпо этилган.

Зиёмиддин Артукметов.


Кирилл алифбосида мақола: ТУЯМЎЙИН СУВ ОМБОРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМУДАРЁ
ЕР
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты