ВОЛЬТМИЛЛИАМПЕРМЕТР — ток занжиридаги кучланиш ва ток кучини ўлчайдиган электр асбоби. Магнитоэлектр, электромагнит, электродинамик, иссиқлик, тўғрилагич ва б. универсал Вольтмиллиамперметрлар бор. Магнитоэлектр Вольтмиллиамперметрлар ўзгармас ток кучи ва кучланишни, бошқалари эса ўзгармас ва ўзгарувчан ток ва кучланишни ўлчайди. Вольтмиллиамперметр кучланишни вольт (В)да, ток кучини миллиампер (МА)да кўрсатади. Вольтмиллиамперметрлар кундалик турмушда ва и. ч. да қўлланилади.