ТУЯҚОРИН

ТУЯҚОРИН (Heliotrapium lasiocarpum L. et. М.) — кампирчопондошларга мансуб бир йиллик заҳарли ўт; бўйи 30—60 см, сершох. Илдизи ўқ илдиз; сует шохланади. Барглари навбатманавбат жойлашган, иккала томони дағал туклар билан қопланган. Гуллари майда, оқ, тўпгул ўқига бир томонлама ўрнашган. Уруғи оқ туклар билан қопланган, ҳар мевада 4 тадан етишади. Апр. да унади, май ойида гуллайди: уруғи июлнинг 2ярмида пишади. Уруғидан кўпаяди. Ниҳоллари апр. да кўкариб чиқади. Сент. охирида қурийди. Туяқорин йўл ёқаларида, уват ва марзаларда, айниқса, баҳорикор экинлар орасида кўп ўсади. Поя ва баргларида 0,4%, уруғида эса 1 % га яқин заҳарли алкалоидлар (гелиотрин ва лазиокарпин) бор. Етилган уруғлари аста тўкилиб тупроқни, айн икса, ҳосили кеч йиғиштирилган донни ифлослайди. Туяқорин уруғи аралашган буғдой, арпа, тариқ ва б. донларни истеъмол қилиш натижасида одам ва ҳайвонлар заҳарланиши мумкин. Ўрта Осиёда Tapкалган. Ташландиқ ерлар, ўтзор, боғ ва узумзорларда ўсади.

Кураш чоралари: уруғлик материал тозаланади; экинлар ўтоқ қилинади; ғалла экинларига 2,4—Д типидаги гербицидлар пуркаланади.


Кирилл алифбосида мақола: ТУЯҚОРИН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ЕР
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты