ВОЛЬФРАМИТ

ВОЛЬФРАМИТ — вольфраматлар гурухига мансуб минерал, кимёвий формуласи (Fe, Mn) [WO4]. Қўшимчалари Zn, Mg, Та, Nb, Th, Sc ва б. Моноклин сингонияли. Призматик кристаллар. В. нинг темирга бой тури — ферберит, марганецга бой тури — гюбнерит.

Ранги қўнғир-қора. Қаттиқлиги 5—5,5; с. оғ. 6,7—7,5. Таркибида темир бўлган хиллари оғирроқ, кучсиз магнитли хусусиятга эга. Грейзенлар ва кварц томирларида мусковит, топаз, флюорит, берилл, висмутин, касситерит, молибденит, арсенопирит, камроқ антимонит билан бирга учрайди. Вольфрам олинадиган асосий руда. В. дан олинган вольфрам металлургияда ўта қаттиқ қотишмалар тайёрлашда, электротехника, кимё, чинни саноати ва кулолчиликда ишлатилади. В. Ўзбекистоннинг Чатқол ва Нурота тоғларида учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ВОЛЬФРАМИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МИНЕРАЛ
КИМЁ
ТЕМИР
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты