ТУҒМА КУМУШ — туғма табиий элементлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби деярли соф (Agl,5% дан кўп бўлмаган аралашмалардан), Аи, Hg, Sb, Bi ёки Си нинг Ag даги табиий қаттиқ эритмалари орасида ўзгариб туради. Турлари: кюстелит (Аи 10% гача), конгсбергит, аркверит, бордозит (Hg мувофиқ равишда 5,13 дан 30%гача), анимикит, алларгентум (Sb 11 — 15%), чиленит (Bi 5% гача), кумуш (Си 0,1% гача). Туғма кумуш марказлашган қиррали куб сингонияда кристалланади. Чили (Ханарсильо)да топилган улкан тахта кўринишидаги Туғма кумушнинг оғирлиги 1420 кг. Ранги оқ бўлиб, кўпинча усти юпқа қора парда билан қопланган бўлади. Туғма кумуш кам учрайди, металлсимон ялтирайди. юмшоқ, осон болғаланувчан. Қаттиқлиги 2,5, зичлиги 10,5 г/см1. Гидротермал томирларда кўпроқ сульфидли полиметалл конларнинг цементланиш ва оксидланиш зоналарида кальцит, флюорит, адуляр ҳамда Ag, Со, Ni, Bi, U минераллари ва бошқалар билан бирга учрайди. Туғма кумуш конлари хорижда Норвегия (Конгсберг), Канада (Кобальт), Германия (Шнеберг ва Аннаберг) ва б. жойларда мавжуд. Туғма кумуш туғма олтин билан бирга кумуш, колчедан, қўрғошинрух конларининг оксидланиш зонасида учрайди (Урал, Жезқазган, Потоси ва б.). Ўзбекистонда Қурама тоғларининг рудали конларида кенг тарқалган.