ВОРИСЛИК — 1) табиат, жамият ва билиш тараққиёти жараёнида ҳодисалар ўртасидаги алоқадорлик; жамиятда ижтимоий ва маданий қадриятларнинг авлоддан авлодга ўтиши ҳамда ўзлашиши; аньаналарнинг амал қилиши;
2) вафот этган шахс (мерос қолдирувчи) ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ўз меросхўрларига ўтиши (қ. Ворислик ҳукуқи).