ВОРУХ КИТОБАЛАРИ, Ворух катибалари — ёзув ёдгорлик. Исфайрамсой (Фарғона водийси)нинг юқори қисмидаги Ворух қишлоғи яқини (4 км нари)дан топилган. У тик қоятошга куфий ёзувда ўйиб битилган. Ворух китобалари баландлиги 2 м., уз. 6,15 м. 1041 й. га оид 1-китобада қорахонийлар сулоласига мансуб Исфара ҳукмдори Абулфазл Аббос Арслон Тегиннинг номи ва насаби, унинг айрим ишлари ёзилган. 2-китоба ҳали ўқилмаган; буниси 8-а. охири — 9-а. бошларида ёзилган деб тахмин қилинади. Ворух китобалари қорахонийлар сулоласи ҳукмронлиги тарихини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.