ТЮЯМУНИТ, туямуйинит (Фарғона водийси Туямуйин кони номидан) — уранли слюдалар гуруҳига мансуб минерал. Уран манбаи. Кимёвий таркиби Ca[(UO2)2V2Og]58,5H2O. Ромб сингонияда кристалланади. Майда тангачалардан иборат тупроқсимон масса ҳолида бўлади. Тоғ жинслари бўшликдарида қобиқ ва гардлар шаклида ҳам учрайди. Сариқ, баъзан яшил, қиғиш рангда товланади. Мўрт. Қаттиклиги 2, зичлиги 4,3 г/ см3. Кучли радиоактив. Уран минераллари мавжуд бўлган конларнинг оксидланиш зонасида ҳосил бўлади. Карнотит, ванадат, барит, гипс ва бошқалар билан ассоциацияда учрайди.