ТЎЙИНГАН ЭРИТМА — маълум шароитда (тра ва босимда) эриган моддалар билан барқарор мувозанатли эритма. Мас., тузнинг сувдаги эритмасида айни тузнинг кристаллари мавжуд бўлган эритма; газнинг сувдаги эритмасидан ушбу газ ўтказилган эритма. Эритманинг маълум масса миқдорида ёки маълум ҳажмида эриган модда микдори эритманинг концентрацияси дейилади. Тўйинган эритма концентрацияси, яъни ундаги эриган модда миқдори унинг эрувчанлиги деб аталади. Маълум шароитларда сувда ёки эритувчида модданинг эриши давом этеа ва шу модда кристаллари ҳосил бўлмаса, яъни эриган моддалар микдори Тўйинган эритма концентрациясидан кам бўлган эритма тўйинмаган эритма дейилади. Эритма астасекин совиганда унда эриган моддаларнинг кристалланишисодир бўлмаслиги мумкин, у ҳолда ўта тўйинган эритма ҳосил бўлади. Ўта тўйинган эритмада Тўйинган эритмага қараганда эриган модда кўпроқ; бундай эритмага жуда оз миқдорда эриган модда кристаллари киритилса, эритмада кристалларнинг чўкиши рўй беради.