ТЎЛАН НИЗОМ

ТЎЛАН НИЗОМ (тахаллуси; асл исмшарифи Низомиддинов Тўланбой) (1939.17.8, Қува тумани) — Ўзбекистон халк, шоири (1998). Андижон педагогика интини тугатган (1965). Ёшлар ташкилотларида раҳбар (1965 — 76), туман халқ таълими бўлимида мудир (1976—83), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлимида масъул котиб (1983—85), Бўз пед. билим юртида директор (19852001). Биринчи шеърий тўплами — «Сенинг эртакларинг» (1970). Шундан сўнг Тўлан Низомнинг «Ифтихор» (1982), «Ой қизлар» (1988), «Муқаддас руҳ» (1993), «Ватан туйғуси» (1993), «Чаман ичра», «Акссадо», «Интизорлик» (1994), «Дақр боғи» (1995), «Сайланма» (1998) каби шеърий тўпламлари эълон қилинган. Тўлан Низом сўнгги йилларда лироэпик жанрларда самарали ижод қилиб, Бобур, Машраб, Чўлпон, Миртемир, Усмон Носир, С. Зуннунова, М. Юсуф сингари сиймоларга бағишланган «Чўлпон», «Мажнунтол йиғиси», «Руҳи равоним» (1993), «Уч сўз» (1995), «Оқ гул», «Ботмай қолган ой» (1996), «Алишер» (2003) сингари достон ва лирик қиссаларини езди. «Нон ҳиди» (1998), «Суҳбат» ва Қамчиқ довони қурилишига бағишланган «Довон» (2002) достонлари муаллифи. «Мехдшт шухрати» ордени бн мукофотланган (2003).


Кирилл алифбосида мақола: ТЎЛАН НИЗОМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ТОШКЕНТ
БОБУР
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты