ВУЛКАНОГЕН ЧЎКИНДИ ЖИНСЛАР

ВУЛКАНОГЕН ЧЎКИНДИ ЖИНСЛАР — вулкан ва чўкинди материаллардан ташкил топган тоғ жинслари. Вулканларнинг портлаб отилишидан ҳосил бўлган қаттиқ, бўлакли ва кимёвий (сувда эриган) бўлиши мумкин. Бўлакли ёки пирокластик материаллар (суюқ лава маҳсулотлари, вулкан қаттиқ ва б. жинсларнинг майдалангани) бўш, палахсалар, вулкан бомбалари, лапиллалар, вулкан қумлари ва куллари тўпламини ташкил этади. Чўккан жойларида цементлашишидан ёки бошқа жойга олиб бориб ётқизилганда тоза, кўпинча бир хил таркибли, озроқ чўкинди маҳсулотли (10% дан кўп эмас) Вулканоген чўкинди жинслар — вулкан туфлари ҳосил бўлади. Кўпроқ қўшимчалар аралашганда туффитлар ва жуда оз туф компонента қўшимчаси бўлган чўкинди жинслар ҳосил бўлади. Бўлакларнинг катта-кичиклигига кўра В. ч. ж. дағал бўлакли (10 мм дан катта), йирик (0,1—2 мм), ўртача (0,1—2 мм), майда (0,01—0,1 мм) ва жуда майда (0,01 мм дан кичик) бўлакли турларга бўлинади. Минерал таркиби бўйича, энг аввало вулкан компонентининг таркибига қараб фарқланадилар. Иссиқ ва суюқ ҳолда отилган жинслар сув остида ёки қурукликда ётқизилса хемоген Вулканоген чўкинди жинслар ҳосил бўлади. Mac, кўпчилик яшмалар, баъзи бир темир, марганец рудалари, фосфоритлар ва б, Ўзбекистонда ЧатқолҚурама тоғларида вулкан жинслари тарқалган жойларда Вулканоген чўкинди жинслар учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ВУЛКАНОГЕН ЧЎКИНДИ ЖИНСЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
МИНЕРАЛ
ОКЕАН
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты