ТЎНҒИЗЛАР

ТЎНҒИЗЛАР, қобонлар ёввойи чўчқалар (Suidae) — кавш қайтармайдиган жуфт туёқлилар оиласи. Тумшуғи узун, учи дойра шаклидаги ясси ва туксиз ҳаракатчан тоғайдан иборат. Танасидаги жунлари сийрак, асосан, дағал қиллардан иборат. Юқори жағларидаги қозиқ тишлари яхши ривожланган, узун, юқорига қайрилган. Оёклари 4 бармоқли, ён бармоклари (2 ва 3 см) калтароқ бўлиб, ерга зўрға тегиб туради. Ошқозони оддий. 5 уруғи: Т., сўгалли Тўнғизлар, бабируссалар, тукқулоқ Тўнғизлар, ўрмон Т. маълум. Кейинги 4 уруқка биттадан тур, биринчи уруққа 3 тур; сўгалли Тўнғизлар (Малакка ярим оролида), карлик Т. (Ҳимолайда) ва ёввойи Т’. (Шим. Африка ва Евросиёда) киради. Ўзбекистонда Тўнғизлар тог ўрмонлари ва тўқайларда яшайди.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎНҒИЗЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
РОССИЯ
ХИТОЙ
ЖАНУБИЙ АФРИКА РЕСПУБЛИКАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты