ЖАНУБИЙ АФРИКА РЕСПУБЛИКАСИ (ЖАР) (африкаансча Republiek van Suid-Africa; инг. Republic of South Africa) — Африка жан. даги мамлакат. Майд. 1221 минг км2. Аҳолиси 43 млн. кишидан ортиқ (2001). Пойтахти—Претория ш. Маъмурий жиҳатдан 9 вилоят (провинция)га бўлинади.
Давлат тузуми. ЖАР — федерализм нишоналари бўлган унитар республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. 1997 й. 4 фев. дан кучга кирган конституция амал қилади. Давлат бошлиғи — президент. Миллий ассамблея томонидан унинг аъзолари орасидан 5 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият — 2 палатали парламент. У вилоятларнинг Миллий кенгаши (юқори палата) ва Миллий ассамблея (қуйи палата)дан иборат. Ижрочи хoкимиятни президент бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.
Табиати. ЖАР ҳудудининг ер юзаси, асосан, плато ва ясситоғликлардан иборат. Қирғоқлари деярли текис, соҳил бўйлаб тоғ тизмалари жойлашган. Оранж дарёсидан шим. да Калахари текислиги бор. Платоларнинг шарқий соҳилидаги камбар пасттекисликка, жан. да Катта Карру сойлигига тик тушган қисми Катта Жарлик деб аталади. Дракон тоғлари унинг шарқий қисмидир. Дракон тоғларидаги Табана-Нтленяна чўққиси (3482 м) Жан. Африкадаги энг баланд нуқтадир. Катта Карру сойлигидан жан. да Кап тоғлари (бал. 2326 м гача) бор. Иқлими, асосан, тропик, 30° ж. к. дан жан. да субтропик. Катта Жарлик Ҳинд океанидан эсувчи нам шамолларни тусиб, ички ҳудудларга ўтказмайди. Шарқий соҳилда ва Катта Жарликнинг шарқий ён бағрида денгиз иқлими, йиллик ёғин 1000—2000 мм, энг иссиқ ойнинг ўртача т-раси 25°, совуқ ойники 18°. Континентал иқлимли ички платоларда йиллик ёғин шарқда 750 мм гача, ғарбда 150 мм гача. Ёз ойларининг ўртача т-раси 27°, жан.-ғарбида 18°. Субтропик иқлимли жан.-шарқида йиллик ёғин 600—1000 мм, ёз ойларининг уртача т-раси 21 — 24°, қиш ойлариники 14—17°. Чўл ва чала чул иқлимли ғарбий соҳили совуқ Бенгела оқими таъсирида, йиллик ёғин 60—100 мм, ёз ойларининг уртача т-раси 15°, қиш ойларники 11°.
Энг йирик дарёси — Оранж (Валль ва Каледон ирмоқлари б-н). Шим.-шарада Лимпопо дарёси бор. Ҳинд океанига қуйилувчи бошқа дарёлари қисқа, серсув ва серостона. Ички платолардаги дарёлар йилнинг кўп вақтида қуриб ётади. Мамлакат ҳудудининг 2% ўрмон. Мамлакатнинг шарқий соҳилида шим. чегарадан 30° ж. к. гача қизил ва қизил-қўнғир тупроқли ерларда саванна, дарё водийларида пальма ўрмонлари бор. Тоғ водийларида тропик сернам ўрмонлар учрайди. Дурбандан Мосселбай ш. гача бўлган соҳилдаги қўнғир тупроқли ерларда субтропик ўрмонлар, Кап тоғлари ён бағрида доим яшил бутазорлар, платолардаги қизил-қунғир ва қора тупроқли ерларда баобаб ва бутали саванналар бор. Калахари текислигида чул ўсимликлари ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан арслон, qoплон, ёввойи мушук, қашқир, кийик, зебра, жирафа, фил, каркидон, ҳашаротлардан термитлар, цеце пашшаси, безгак чивини ва б. бор.
Йирик ҳайвонлари кам қолган. Кoюгер, Калахари-Гемсбок миллий боғлари ва қўриқхоналар бор.
Аҳолисининг 3/4 қисми африкалик банту халқлари (шу жумладан 38,5% зулулар, 27,5% сотолар, 11,6% косалар, 6,6% шангаантсонга ва тсваналар). Европаликлар 5,1 млн. (шундан голланд, француз, немис келгиндиларининг авлодлари бўлмиш африканербурлартахм. 57,5%), ҳиндилар 1 млн. га яқин, қора танлилар 3,4 млн. Расмий тиллари — африкаанс (бур), инглиз, исиндебеле, сесото са лебоа, сесото, савати, хитсонга, сетсвана, тшивенда, исикоса ва исизулу тиллари. Динлари: христианлик (аҳолининг 77%), анъ-анавий динлар (18%), ҳиндулик, мусулмонлик, яҳудийлик (3,2%) ва б. Ахoлининг 60% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Йоханнесбург, Кейптаун (Капстад), Дурбан, Претория ва б.
Тарихи. ЖАР аҳолисининг қад. ва ўрта асрларга оид тарихи кам ўрганилган. ЖАРнинг қад. аҳолиси готтентот (койкоин)лар, бушмен (сан)лар ва кейинчалик бу ерга келиб ўрнашган банту халқларидир. Археологик қазишлар (топилган олтин ва б. буюмлар)дан маълум бўлишича, Трансвааль ҳудуди (мил. 1-минг йиллик) да маданият юқори бўлган, темир, мис ва б. металлар эритилган.
17-а. 50-й. ларида Голландиянинг Ост-Индия компанияси ЖАРда Кап манзилгоҳини тузди. Манзилгоҳ ҳудуди секин-аста кенгая борди. Голланд ва француз келгиндилари — бурлар (кейинчалик ўзларини африканерлар деб аташган) маҳаллий аҳолини бўш ерларга сиқиб чиқариб, қулдорлик хўжаликларини тузди. Бу хўжаликларда маҳаллий аҳоли ва Ғарбий Африка, Мадагаскар, Осиёнинг турли давлатларидан келтирилган қуллар меҳнат қилди. ЖАР маҳаллий аҳолисининг мустамлакачилик зулмига қарши кураши 17-а. даёқ бошланиб, 1870—80 й. ларда кучайди. 1838, 1879 ва 1906 й. лардаги зулу халқининг уруши ва қўзғолонлари, басутоларнинг 1880 й. гача давом этган қуролли ҳаракатлари Африка халқининг мустамлакачиликка қарши курашида энг муҳим тарихий воқеалардан ҳисобланади. 18-а. охири ва 19-а. бошларида Буюк Британия Кап манзилгоҳини босиб олди. Инглиз хукуматининг зулми бурларни Кап манзилгоҳидан шим. га — коса, зулу, басуто, ботсван ва б. банту халқлари ерларига кириб боришга мажбур қилди. 19-а. 50-й. ларида бур республикалари — Жан. Африка Республикаси (Трансвааль) ва Озод Оранж давлати тузилди.
19-а. 60-й. лари охири ва 80-й. лари ўрталарида Жан. Африкада олмос конлари топилгач, инглизлар банту халқларининг мустақил қудудларини шафқатсизлик билан тортиб ола бошлади. 1899—1902 й. лардаги инглизбурлар урушидан кейин бур республикалари Англия қўл остига ўтди. 1910 й. да эса Британия империясининг доминиони бўлган Жан. Африка Иттифоқи (ЖАИ) тузилди.
Жан. Африкада олмос ва олтин конларининг очилиши билан жамиятнинг ижтимоий таркиби кескин ўзгарди: ишчилар ва социалистик ҳаракатлар пайдо бўлди. 19-а. нинг 40—50-й. ларида касаба уюшмаларининг биринчи ташкилотлари тузилди. 80-й. ларга келиб, улар европалик ишчиларнинг йирик касаба уюшмаларига айланди.
1912 й. ҳукуматнинг апартеид сиёсатига қарши Африка миллий конгресси (Саҳрои Кабирдан жан. да яшовчи африкаликларнинг энг йирик ташкилоти) тузилди. 1-жаорт-Шепетоь ҲИНД ОКЕАНИ ҳон урушида ЖАИ Буюк Британия томонида иштирок этди. Урушдан сўнг Германия Жан.-Ғарбий Африка (Намибия)ни бошқариш учун Миллатлар Иттифоқи мандатини олди. ҳаракати авж олди. Оқ танли ишчилар ва африкаликларнинг йирик иш ташлашлари бошланди. 1920 й. бошларида африкалик кончиларнинг биринчи умумий иш ташлаши (70 мингдан ошиқ киши), 1922 й. мартда оқ танли кончиларнинг қуролли қўзғолони бўлиб ўтди.
2-жаҳон урушида ЖАИ гитлерчиларга қарши коалиция томонида қатнашди, аммо африканерларнинг ашаддий миллатчилари фашист Германияси билан ҳамкорлик қилишди.
Урушдан сўнг ЖАРнинг Европадаги давлатлар билан алоқаси кучайди. Ҳокимият Миллат партияси қўлига ўтгач (1948), мамлакатда реакция кучайди. Бу партия раҳбарларидан Д. Ф. Малан (1948-54), И. Г. Стрейдом (1954-58), X. Ф. Фервурд (1958—66), Б. Форстер (1966—79) ва П. Бота (1980—89) даврида террор ва ирқий камситиш кучайди. Партиянинг апартеид сиёсати туфайли африкаликлар, метислар, индейслар ҳаёти янада оғирлашди. 1961 й. 31 майда ЖАИ ҳукумати «оқ танли»лар ўртасида референдум ўтказиб, мамлакатни Жанубий Африка Республикаси деб эълон қилди.
Апартеид сиёсатига қарши кураш 1980-й. ларда айниқса кучайди. Ҳукмрон Миллат партияси ҳукумати ирқчилик қонунларини бекор қилишга мажбур бўлди, сиёсий партияларнинг, шу жумладан Африкаликлар Миллий Конгресси фаолиятига рухсат берилди. 1991 й. да парламент турар жойларда ва ер эгалигида ирқий айримачиликни бекор қилди. 1994 й. да муваққат конституция кучга кирди. Шу йил апр. да Миллий ассамблеяга кўп ирқли сайлов бўлди. Африкаликлар Миллий Конфесси раиси Н. Мандела ЖАР президенти этиб сайланди. 1999 й. дан президент Т. Мбеки.
(1994). ЎзР билан дипломатия муносабатларини 1992 й. 12 авг. да ўрнатган.
Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Жан. Африка Африкаликлар Миллий Конгресси, ҳукмрон партия, 1912 й. да асос солинган; Янги миллат партияси, 1914 й. да ташкил этилган; Демократик партия, 1989 й. ташкил этилган; Жан. Африка консерватив партияси, 1982 й. тузилган; Миллий халқ партияси; Панафрика конгресси, 1959 й. тузилган; Жан. Африка Коммунисток партияси, 1921 й. тузилган. Жан. Африка касаба уюшмалари конгресси, 1985 й. ташкил этилган. энг тараққий этган давлат. Унда саноати ривож топган мамлакатларга хос кўрсаткичлар хам, учинчи дунё мамлакатлари учун хос бўлган айрим иқтисодий белгилар хам учрайди. Саноат и. ч. ҳажми жиҳатидан ЖАР дунёдаги 20 етакчи индустриал мамлакат каторига киради. Бутун Африка худудининг 5% ни ва аҳолисининг 9% ни эгалловчи ЖАР улушига қитъа ялпи ички маҳсулотининг 27%, саноат маҳсулотининг 40%, қ. х. маҳсулотининг 30% тўғри келади.
Иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари — ишлаб чиқарувчи саноат (ялпи ички маҳсулотнинг 22,6%), кончилик саноати (13%), молия (15,21%), савдо ва сайёхлик индустрияси (11,52%), транспорт ва алоқа (9,11%), қ. х. (5%) ва балиқчилик (4,7%). Хизмат кўрсатиш соҳаси, нефть ва газ қазиб олиш ҳамда қайта ишлашни истиқболли соҳалар қаторига қўшиш мумкин.
Саноати . ЖАР олтин (йилига ўртача 530 т дан кўпроқ), платина металлари гурухи (100 т га яқин), ванадий, хром ва марганец рудалари, сурма, олмос қазиб олишда дунёда олдинги ўринларда, кўмир қазиб чиқаришда 5-ўрин, уран қазиб чиқаришда 7-ўринда туради. Темир рудаси, мис, асбест ва б. хам қазиб олинади. Йилига ўртача 170 млрд. кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Қора металлургия, машинасозлик, кимё, нефтни қайта ишлаш, цемент, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати ривожланган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг деярли ҳаммаси оқ танлиларга қарашли фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. Асосий экинлари: маккажўхори (7,7 млн. тонна, 1999), шакарқамиш (21 млн. тонна), буғдой (1,5 млн. тонна), картошка, тамаки, цитрус ва б. мевалар. Мамлакат ҳудудининг тахм. 80% (98 млн. гектар)дан қ. х. мақсадлари учун фойдаланилади. Қарийб 1,4 млн. гектар ер суғорилади. Экинларни суғориш учун Вааль, Улифантс, Крокодайл, ГрейтФиш ва б. дарёлардан сув олинади. Чорвачиликда қорамол, қўй, эчки, чўчқа боқилади. Қўй жуни етиштиришда мамлакат фақат Австралия, Янги Зеландия, Аргентинадан кейинги ўринда туради. Сут чорвачилиги асосан йирик шаҳарлар атрофида.
Транспорти. Т. й. ларнинг уз. — 33,8 минг км, шундан 5 минг км га яқини электрлаштирилган. Қаттиққопламали автомобиль йўлларининг уз. — 56,4 минг км. Нефть ва нефть маҳсулотлари портлардан асосий саноат марказларига қувурлар орқали оқизилади. Денгиз флоти ривожланган. Энг муҳим портлари: Дурбан, Кейптаун, Порт-Элизабет, ИстЛондон. 3 та халқаро аэропорт бор.
Ташқи савдо айланмаси йилига 40 млрд. АҚШ долларидан ошади. Четдан асосан машина ва асбоб-ускуналар сотиб олади, четга минерал ва қ. х. хом ашёси, олмос ва металлар, кимё ва қ. х. маҳсулотлари чиқаради. ЖАР жун экспорт қилишда дунёда 4-ўринда туради. Йилига салкам 70 млн. литр вино экспорт қилади. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: АҚШ, Буюк Британия, Германия, Япония, Швейцария, Пул бирлиги — ранд.
Тиббий хизмати. ЖАРда апартеидга барҳам берилгунга қадар соғлиқни сақлаш соҳасида оқ танли ва қора танли ахoли орасида катта айирмачилик ҳукм сурар эди. Ўртача умр кўриш, болаларнинг нобуд бўлиши, касалхоналардаги ўринлар каби кўрсаткичлар кескин фарқ қиларди. Кўпчиликни ташкил этувчи қора танлилар вакиллари ҳокимиятни қўлга олгач, тиббиёт соҳасида ҳам тенгликка эришиш чоралари курила бошлади. Соғлиқни сақлашга ажратиладиган маблағ кўпайди. Шифокорлар 7 та унтнинг тиббиёт ф-тларида тайёрланади.
Маорифи, маданий-маърифий ва илмий муассасалари. Ҳоз. ЖАР ҳудудига европаликлар келгунга қадар (17-а. ўрталаригача) африкалик ёшларга таълим бериш анъанавий африкача йўлдан борган: кексалар ёш авлодга турмуш кўникмалари ва ҳаёт фалсафасини ўргатар эди. Европаликларнинг дастлабки манзилгохлари барпо этилгач, уларнинг фарзандлари черков рухoнийсидан диний китоб ўқишни ўрганарди. Сўнг «сайёҳ ўқитувчилар» пайдо бўлди. Христиан дини тарғиботчилари (миссионерлар) 18-а. охири — 19-а. бошларида дастлабки мактабларни очишди. Инглизлар аввал бошданоқ бу мактабларда европаликлар ва маҳаллий миллат болаларининг алохида-алоҳида ўқишини жорий этдилар. Апартеид тугатилгунча маориф қатъий ирқий тамойилга асосланган ва оқ танлилар, қора танлилар, бантулар, индларнинг фарзандлари турли мактабларда, ҳар хил дастур асосида ўқитиб келинди, улардаги таълим даражаси, моддий шароит бир-биридан мутлақо фарқ қилар эди. Апартеидга бархам берилгандан сўнг маориф соҳасида ҳам айирмачиликни тугатиш чоралари кўрилди. 1995/96 ўқув йилида маориф эҳтиёжлари учун 8,9 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ, яъни давлат бюджетининг 21,2% сарфланди. Жами ўқувчилар 9,3 млн. кишига етди. Бошланғич мактаб ўқитувчилари коллежларда, ўрта мактаб ўқитувчилари 17 ун т ва 3 политехника ин-тида тайёрланади. Йирик ун-тлар: Претория, Витватерсранд, Стелленбош, Кейптаун унтлари. Йирик кутубхоналари: Блумфонтейндаги оммавий кутубхона (1875 й. да ташкил этилган), Кейптаундаги шаҳар (1952), Парламент (1857), Жан. Африка оммавий (1818) кутубхоналари, Кейптаун ун-тининг кутубхонаси (1829). Асосий музейлари: Блумфонтейндаги Миллий музей, Жан. Африка табиат тарихи музейи, Жан. Африка маданият тарихи музейи, Кейптаундаги Миллий галерея.
Илмий ишларни уюштириш ва мувофиқлаштириш давлат маркази — Илмий ва саноат тадқиқртлар кенгаши 1945 й. да ташкил этилган. Унинг қарамоғида электротехника, мат., ўрмончилик ва б. ин-тлар, Космик нурларни тадқиқ қилиш бирлашмаси, бир қанчалаб., расадхона ва илмий ст-ялар бор. Атом энергияси комиссияси (1948 й. да тузилган), ЖАР илмий ва техникавий жамиятлари уюшмаси (1920), Жан. Африка фан ва санъат академияси (1909), Ижтимоий тадқиқотлар кенгаши (1969), Жан. Африка қироллик жамияти (1877) ва б. энг йирик илмий ташкилотлардир.
Матбуоти, радио эшиттириши ва телекўрсатуви. ЖАРда 20 дан кўпроқ умуммиллий (ҳаммаси бўлиб 220 дан зиёд) газ. ва 700 га яқин жур. нашр этилади. Энг йирик газ. лари: «Санди тайме» («Якшанба вақти», 1906 й. дан), «Раппорт» (1970 й. дан), «Соуэтан» («Соуэтоликлар», 1981 й. дан), «Стар» («Юлдуз», 1887 й. дан). Жан. Африка радиоэшиттириш корпорацияси 1936 й. да ташкил этилган. Телекўрсатувлар 1976 й. дан олиб борилади. Жан. Африка матбуот уюшмаси (Саут Африкэн Пресс Ассошиэйшн — САПА) акциядорлик ахборот агентлиги 1938 й. ташкил этилган.
Адабиёти банту халқлари (зулу, сото, коса, тсвана), шунингдек, инглиз ва африкаанс тилларида ривожланмоқда. Фольклори илк мустамлакачилик даврида вужудга келган қаҳрамонлик достонларини, афсоналарни, зулу афсона эртакларини, жониворлар ҳақидаги бушмен ва готтентот ривоятларини, ҳикматли маqoллар ва маталларини ўз ичига олади. Африкаликларнинг ёзма адабиёти 19-а. нинг 2-ярмида маҳаллий тилларда лотин графикаси асосидаги алифбо жорий этилиши билан бошланди.
Христиан даъваткорлари назоратидаги африкалик адиблар европача жанр шаклларидан фойдаланиб, азалий маҳаллий анъана ва қадриятларнинг европача қадриятлар билан тўқнашувини тасвирлашга ҳамда уларни бир-бири билан муросага келтиришга уриндилар. 19-а. охирида мустамлакачиликка, ирқчиликка қарши норозилик адабиёти вужудга келди.
19-а. охири — 20-а. бошларида публицистика, ҳикоя, романлар пайдо бўлди. Атоқли демократ адиба О. Шрейнернинг «Африка фермаси» асари қаҳрамонлари буржуа жамияти иллатларини фош қилдилар. Биринчи басуто ёзувчиси Т. Мофолонинг зулулар доҳийси ҳақидаги «Чака» романи диққатга сазовор. ЖАР адабиётида ирқий муносабат асосий мавзу бўлиб қолди. 20-а. нинг 20—30-й. ларида Ж. Дубе, М. Фузе, Р. Зломо ва б. нинг тарихий ва публицистик романлари пайдо бўлди.
2-жаҳон урушидан кейин «норозилик адабиёти» тез суръатлар билан ривожланди. А. Пейтоннинг «Йиғла, севимли юртим», «Лойхўрак, жуда кечикдинг», Н. Гордимернинг «Келгиндилар ери», «Матбуот учун эмас» ва б. асарлари ирқчилик ва ирқий хурофотни qoралаш руҳида ёзилган. И. Абрахамснинг «Кончи», Ж. Коупнинг «Ажойиб уй», Ж. Гордоннинг «Бу кунга лаънат» ва Э. Мпахлеленинг «Иккинчи кўча бўйлаб» романлари, шунингдек, Г. Блумнинг «Трансваалдаги воқеа», Ф. Альтманнинг «Қузғунлар қонуни» романлари ва б. асарларда ишчиларнинг бирдамлиги, зулуларнинг талончиларга қарши қаҳрамонона кураши ва б. воқеалар акс эттирилган, иркчйлик фош этилган. ҳикоялар тўплами ва б.) ўзбек тилига таржима қилинган.
Меъморлиги ва тасвирий санъати. Мил. ав. 7-минг йилликка ва мил. нинг охирги аcрларига мансуб qoятошларга йўниб ва уйиб ишланган расмлар (фил, каркидон, бегемот, жирафа, зебра, кийик ва б.) сақланган. Африкаликларнинг турар жойлари асосан тахта, тунука ва б. лардан қурилган кулба-чайлалардан иборат. Претория, Кейптаун, Йоханнесбург каби йирик шаҳарларда 17—18-а. ларда қурилган голланд меъморлигига хос бинолар бор. 1666—72 й. ларда тарҳи 5 бурчакли тoш қўрғон қурилган (меъмори П. Домбаер). 18-а. охирларида меъмор Л. М. Тибо Кап манзилгоҳи меъморлигига француз классицизми услубини олиб кирди. 19-а. дан Порт-Элизабет, Дурбан, Блумфонтейн, Претория, Йоханнесбург ва б. шаҳарлардаги кўплаб иморатлар тўғри чизиқли режага биноан ва қоришиқ услубда қурилди. Кейптаунда янги готика, Йоханнесбургда янги классика услублари устунлик қилган бўлса, Преторияда «Кап меъморлиги анъаналари»га риоя қилинди. Шаҳарларнинг чеккаларида африкаликлар яшайдиган пастқам кулбалар пайдо бўлди. ЖАР меъморлигига 20-а. нинг 20-й. ларида Р. Мартинсен, У. Макинтош каби меъморлар янгилик киритишди, ҳашаматли жамоат биноларининг лойиҳаларини туза бошлашди. 30-й. ларда Европа ва Америка машҳур меъморлари (Ле Корбюзье, Л. Кан, О. Нимейер ва б.) самарали таъсир ўтказдилар. 60—70-й. лар Претория маркази қайта қурилди, Йоханнесбургда маҳобатли театр (меъмор Д. Росс) ва 50 қаватли Карлтон марказ (меъморлар Родс-Харрисон, Мэллоус, Хоффе) ва б. иншоaтлар барпо этилди. Жамоат ва маъмурий бинолар юксак бадиий дид, мураккаб меъморий ечимлар билан қурилганлиги, уларда ҳайкалтарошлик, рассомлик, мозаика унсурларидан фойдаланилганлиги кўзга ташланади. Шаҳар ташқарисидаги боғларда бадавлат оилалар учун шинам кошоналар барпо этилди. Зулу, коса, ндебеле, басуто каби маҳаллий аҳоли вакиллари ҳамон лой, бўйра ва хашакдан қурилиб, турли нақшлар билан безатилган кулбаларда яшашни афзал кўрадилар. Шаҳарлардаги замонавий меъморликда темирбетон, ойна ва пластмассадан кенг фойдаланилади. Пойтахтда расмий муассасалар, банк, дўкон, меҳмонхоналар, уларнинг атрофида турар жойлар қурилган.
17-а. ўрталарида узоқ вақтдан бери шу ерда истиқомат қилувчи европаликлар санъати таъсирида вужудга келди. Жан. Африканинг биринчи ҳайкалтароши А. Анрейтнинг немис барокко ва рококо услубидаги асарлари Кейптаун ва б. баъзи шаҳарлар йирик меъморий ёдгорликларини безаган. 19-а. ўрталаридаги европалик рассомлардан Т. У. Боулер ва Д. У. Ангас африкаликлар қиёфасини меҳр б-н тасвирлаган. Африкалик рассомлардан Ж. Секотонинг қитъа табиати ва ҳаётини тасвирловчи асарлари биринчи бўлиб европаликлар эътирофига сазовор бўлди. Ёғоч уймакори Ж. Кекан, рассом С. Мвуси, ҳайкалтарош С. Кумало, тош ўймакори Ж. Кубхек ва б. кўпгина жамоат биноларини барпо этишда ўз санъати билан ҳисса қўшдилар. Мамлакат амалий санъатида металлсозлик (темир болта, пичоқ, мис билагузук, мунчоқ), кулоллик, ўймакорлик, кўнчилик, тўқимачилик, ёғоч буюмлар ишлаш кадимдан ривожланган. 20-а. ўрталарида Кейптаунда Жан. Африка рассомлари уюшмаси тузилди. И. Стерн (рассом аёл), график ва ёғоч ўймакори Л. Липшиц, манзарачи рассомлардан С. Седибане, С. Зонди, М. Зване ва б. ларнинг Жан. Африка воқелиги ва манзараларини акс эттирувчи асарлари машҳур.
Мусиқий маданияти мамлакат туб жой аҳолиси ва оқ танлилар мусиқасидан иборат. Бушмен ва готтентотларнинг қад. мусиқий шакллари билан бир қаторда зулу, коса, венда ва б. нинг ривожланган бадиий ижодиёти мавжуд. Мае., матебеле ва шона халқларининг оммавий қўшиқларида кўп овозли усуллардан кенг фойдаланилади. 20-а. датуб жой аҳолисининг ижоди гуркираб ривожлана бошлади. Миллий, европа (христиан диний қўшиқлари) ҳамда америка (жаз, Лотин Америка рақс усуллари ва б.) мусиқа анъаналарининг уйғунлашуви негизида 1930—50 й. лари анъанавий қўшиқчиликнинг янги — «квела», «мбубе», кейинчалик — «жайв» услублари юзага келди. ЖАРнинг шаxар ва қишлоқларида яшовчи оқ танли аҳолининг қўшиқ ва рақслари ҳам ўзига хос. Инглиз мусиқачиси У. Г. Белл 1912 й. Кейптаундаги Жан. Африка коллежига директор бўлган пайтдан мусиқий маданиятни ривожлантириш йўлида кўп иш қилди. 20-а. нинг 1-ярмида П. Рейнир, Г. Фаган, Б. Герстман, А. ван Вейк ва б. нинг композиторлик мактаби юзага келди. 20-а. нинг 2-ярмида миллий опера жанри яратилди. Унинг энг яхши намуналаридан бири — «Кинг-Конг» (муаллифи Т. Матчикиза, 1959) Европа ва АҚШ саҳналарида xам ижро этилди. Г. Скосан ва Б. Лешоайнинг долзарб мавзудаги операларига халқ қўшиқчилиги анъаналари сингдириб юборилган. Қўшиқчилардан М. Макеба, Ж. Моготон, Н. Мдледле, П. Фанго, Т. Кумалолар машҳур. ЖАР ун-тларининг мусиқа фтлари мусиқа таълими ва бу соҳадаги илмий фаолият марказларидир. Йоханнесбург, Претория ва б. йирик шаҳарлардаги санъат ишлари кенгашлари ва мусиқа жамиятлари катта ташкилотчилик ишларини олиб боради.
Театри қишлоқларда қад. маиший ва диний маросимлар, мусиқа, рақс, қўшиқдар асосида шаклланган. Европаликтруппалар 18-а. охирларида дастлабки театр томошаларини кўрсатишди. 1801 й. да Кейптаунда театр биноси қурилди. Унда четдан келган труппалар б-н бир қаторда Буюк Британия, Нидерландия, Германия, Франциядан кўчиб келиб ўрнашиб қолганларнинг маҳаллий ҳаваскорлик жамоалари ҳам томоша кўрсата бошлади. Драматург, бастакор, саҳналаштирувчи Ш. Э. Бонифас ва Л. А. Мёраннинг фаолияти 19-а. бошларида театрни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлди. 19-а. 2-ярмида Европадан, асосан Буюк Британиядан профессионал жамоалар кўплаб келиб, бутун мамлакатда инглизча томошалар кўрсата бошлади. Африкаанс тилидаги театр 20-а. бошларида ривожланди. Драматурглардан М. Бринк ва Я. X. де Ваалнинг хизмати катта булди. 20-й. ларда африкаанс тилида дастлабки профессионал театрлар вужудга келди. Театр арбоблари иркчилик ва апартеидга қарши курашга, қора танли аҳолининг сиёсий онгини ўстиришга ва унинг инсоний қадр-қимматини қарор топтиришга ҳисса қўшдилар. «Кингконг», «Қонли тугун», «Яшаш учун кураш», «Вука» каби спектаклларда ирқий айирмачиликка қарши кураш акс этган. драматурглар тайёрлайди. Зулуленд унтида драма кафедраси бор. Турли миллат ва ирқ намояндалари иштирокидаги театр труппалари вужудга келган.
Киноси. ЖАР ҳудудидаги дастлабки хужжатли фильмлар 1898 й. да яратилган. 1912 й. дан кинохроникалар чиўарила бошлаган. 1915 й. дан «Киларни филм» студиясида бадиий фильмлар и. ч. мунтазам туc олди. Товушли кино пайдо бўлгач, африкаанс ва инглиз тилларида фильмлар суратга олишга киришилди. 1964 й. да тузилган Миллий кинематография кенгаши хроника фильмлари чиқарилишига раҳбарлик қилди. Ихтиёрида катта кино жамғармаси мавжуд бўлган Жан. Африка кино ин-ти мамлакат сайёхдик фильмларини чет элларда тарғиб қилиш билан ҳам шуғулланади. Тарихий эпопеялар («Шангандаги соқчи», реж. Д. Милин), турли комедия, мелодрама, мусиқий ленталар яратилди. 70 —80й. лардаги айрим фильмларда («Босман ва Лена», «Меҳмон» — реж. Р. Девениша, «Бехуда ran» — реж. В. Кентриж, «Бобожон, ўнг оёғингиздан ажраддингиз» — реж. Ю. Эшмед) ирқчиликни танқид қилишга ҳаракат қилинган. Бироқ ЖАРдаги апартеид тартиботини айбловчи фильмлар — «Аслингга қайт, Африка», «Уйғон, вулкан», «Мулоқотнинг интиҳоси», «Димбаздаги сўнгги қабр», «Қаршилик авлоди», «Беш тақдир» яширин тарзда суратга олинди ва ўша вақтда мамлакат экранларига чиқмади.
Ирқчилик кишанларидан кутулган йўлига чиқиб олдилар.