ВЭЙ ЧЖЕН (580-643) – Хитой тарихчиси. Хитой императорларининг Суй сулоласи (581—618) тарихига оид «Суй шу» («Суй хонадонининг тарихи») номли асар (85 бобдан иборат) ёзган (Янь Шигу ва Кхун Инда билан биргаликда). Унда императорнинг иктисодий сиёсати, армиянинг тузилиши, мамлакатнинг моддий аҳволи, халқнинг урф-одати ҳақида маълумотлар келтирилган, шунингдек 83 – бобида Марказий Осиё (ҳоз. Жан. Қирғизистон, Помир, Тошкент ва б.) ҳамда Шарқий Туркистон (Харашар, Куча, Қашқар, Хўтан) ҳақида ҳам муҳим маълумотлар бор.