ТЎТИНОМА

«ТЎТИНОМА» — Шарқ халклари орасида кенг тарқалган ахлоқийэстетик мавзудаги асар. Ҳиндистонда санскрит тилида халқ оғзаки ижоди асосида яратилган. Унда тўтиқушнинг шаҳзода Маймун ва унинг хотини Хужаста ҳақидаги ибратли ҳикоялари мажозий шаклда бадиий акс эттирилади. Асар аввало ҳиндлар орасиtғ да «Шукасаптати» («Тўтининг етмиш ҳикояси») номи бн машҳур бўлган. Зиё Нахшабий «Тўтинома» номи бн форстожик тилига таржима қилган (1330). Асарда, асосан Маймун, Хужаста ва Тўтиларнинг ўзаро муносабатлари мисолида одоблилик, яхшилик, вафодорлик каби инсоний фазилатлар ардоқланган, ёмонлик, такаббурлик, бевафолик, маккорлик қораланган. «Тўтинома» 52 ҳикоядан иборат. Унинг бир қанча вариантлари яратилган: Ҳиндистонда Муҳаммад’ Қодирий (17 —18-а. лар) асарнинг форсча, Латифий (19-а. 1ярми) ўзбекча нусхасини яратдилар (Ўзбекистон ФА Шарқшунослик интида сақланади). Шу даврда Мулла Қурбон Хиромий Зиё Нахшабий асарини ўзбек тилида шеърий йўлда ёзиб чиққан. «Тўтинома» форс, инглиз, немис, француз, рус ва б. тилларга ҳам таржима қилинган. Ўзбек тилида бир неча бор нашр этилган.

Нашри: Тўтинома (Ҳинд эртакларидан), 2нашри, Тўтинома, 1962.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎТИНОМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХАЛҚ ИЖОДИ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ҲИНДИСТОН
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты