ТЎФОН, довул — 1) Бофорт шкаласи бўйича кучи 12 балли, яъни тезлиги 35 м/сек. дан зиёд, Ер атмосферасидаги энг кучли шамолларпан. Тўфон биноларга катта зарар етказади, дарахтларни синдиради; денгизларда кучли тўлқин ҳосил қилиб, кемалар сузишини қийинлаштиради, ҳалокатларга ҳам олиб келиши мумкин. Тўфон, одатда, серҳаракат циклонлар бн боғлиқ вужудга келади. Баъзан кучли қуюн тарзида рўй беради;
2) яҳудий, христиан, ислом динларининг илоҳий китобларида накл этилган оламни сув босиши. Бу ҳодиса осий бандаларга худо томонидан юборилган жазо сифатида таъкидланади. Қуръоннинг бир неча оятларида бу воқеа Нуҳ пайғамбар даврида содир бўлгани қайд этилган. Бу нақлда мил. ав. 3минг йилликнинг охирида Месопотамияяа юз берган улкан сув тошқини акс этган бўлиши мумкин (яна қ. Нуҳ).