ТЎХТАЕВ

ТЎХТАЕВ Саидахрол (1942.1.9, Тошкент) — кимёгар олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000), кимё фанлари дри (1984), проф. (1986). ТошПИнитугатган (1963). Ўзбекистон ФА Кимё интида аспирант (1966 — 69), илмий ходим (1969 — 70), лаб. мудири (1971 й. дан), илмий ишлар бўйича директор ўринбосари (1991—92). Ўзбекистон ФА Уғитлар интида бўлим мудири (1993 — 99), Ўзбекистон ФА Умумий ва ноорганик кимё интида лаб. мудири (2000 й. дан). Айни вақтда шу интдаги Тошкент Кимётехнология интининг «Ноорганик моддалар технологияси» кафедраси филиали мудири (2000 й. дан). Илмий ишлари ўсимликлар осон ўзлаштирадиган микроэлементлардан иборат бирикмалар, физиологик фаол моддалар, мураккаб минерал ўғитлар олиш ва уларнинг самарадорлигини оширишга оид. Тўхтаев раҳбарлигида Кизилқум фосфоритларидан оддий ва бойитилган суперфосфат, қ. х. экинларини барги орқали озиқлантириш учун сувда эрувчан янги мураккаб ўғитлар синтезининг назарий ва технологик асослари ишлаб чиқилган. «Шуҳрат» медали бн мукофотланган (1996).

Ас: Формамид и удобрения на его основе (в соавторстве), Т., 1986; Сульфат калия с микроэлементами (в соавторстве), Т., 1988; Проблемы химии, технологии, агрохимии, экономики и экологии удобрений и дефолиантов (в соавторстве), Т., 1990.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎХТАЕВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИМЁ
ТОШКЕНТ
ИБН СИНО
МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты