ХАЗИНАЧИ

ХАЗИНАЧИ — ҳукмдор ва б. нинг пуллари, қимматбаҳо буюмлари ва б. моддий бойликларини сакловчи шахс. Сомонийлар даврида Бухоро Регистони атрофида жойлашган 10 та девоннинг 2-си X. девони, яъни мустовфий девони ҳисобланган. Хоразмшоҳлар даврида мустовфий ўлка молия органи бошлиғи, молия маслаҳатчиси, ўлка бошқарув органи аъзоси тарзида фаолият кўрсатган. Қорахонийлар давлатида X. масъулиятли лавозимлардан бири саналиб, агичи атамаси билан ифодаланган. 14—16-а. ларда Марказий Осиё давлатларида хазина учун масъул шахслар «хозин», «хазинадор» атамалари билан ифодаланган. Эски ўзбек тилида ҳам «X.» истилоҳи қўлланилган. Бухоро хонлигида X. нисбатан қуйи мансаблардан бири ҳисобланган.

Ад.:А6у Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар Наршахий, Бухоротарихи, Т., 1966; Юсуф Хос Ҳожиб, Қутадғу билиг, Т., 1971; Шихаб ад-Дин Мухаммад ан-Насави, Жизнеописание султана Джалал адДина Манкбурны, Баку, 1973; Бартольд В. В., Туркестан в эпоху монгольского нашествия, Сочинения, т. 1, ч. 1, М., 1973.


Кирилл алифбосида мақола: ХАЗИНАЧИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИБН СИНО
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ҚОРАХОНИЙЛАР ДАВЛАТИ
СОМОНИЙЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты