ТЎҚИМАЧИЛАР

ТЎҚИМАЧИЛАР (Ploceidae) сайроқи чумчуқсимонлар туркуми оиласи. 4 кенжа оиласи, 40 га яқин уруғи, 200 га яқин тури маълум. Танасининг уз. 7—19 см, вазни 15—100 г. Европа, Осиё, Африка ва Австралияда тарқалган. Кўпчилик турлари Шарқий ярим шарнинг тропик ва субтропик ҳудудларида, дарахт кам бўлган очиқ майдонларда яшайди. Ерда сакраб ҳаракат қилади. Шим. ва мўътадил минтақадаги Тўқимачилар одмироқ, тропик ҳамда субтропикларда яшовчи турлари патлари рангли, баъзилари бошида кокили, бўйнида патлардан иборат «ёқаси» бўлади. Жуфтжуфт ёки колония бўлиб, дарахт ва буталарга уя қуради. Уяси турли шаклда (шарсимон, бутилкасимон ва б.), ўсимлик толалари, барглари ва ҳ. к. дан тўқийди. Йилда 12 марта 36 Тўқимачи ва у боғлаган тугунлар та тухум қўяди.

11 — 12 кун тухум босади. Уяда болаларини 12 — 20 кун боқади. Тўқимачилар, асосан, ўсимлик уруғлари ва мевалари, шунингдек, ҳашаротлар ва б. билан озиқланади. Айрим жойларда боғлар, ғалла экинларига бирмунча зиён келтиради. Ўзбекистонда Тўқимачиларнинг 3 уруғи (чумчуқлар, қор вьюроклари, тош чумчуклар)га мансуб 8 тури тарқалган.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎҚИМАЧИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХИТОЙ
ОСИЁ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты