ТЎҚИМАЧИЛИК ТОЛАЛАРИ — арқоқ ва танда иплари, ғалтак ип ва б. тўқимачилик буюмлари тайёрлашда ишлатиладиган, узунлиги кўндаланг қесими юзасидан анча катта бўлган, эгилувчан, ингичка ва пишиқ материаллар. Тўқимачилик толалари табиий ва кимёвий гурухларга бўлинади.
Табиий толалар юқори молекулали органик моддалар — ўсимлик органлари ва ҳайвонлар жуни ҳамда момиғидан, ўсимликлар уруғи (мас., пахтали чигит), пояси (мас., зиғир толаси), барги (мас., юкка толаси), меваси (мас., ласточник толаси), ипак қурти пиллаларидан олинади. Табиий толалар юқори молекулали анорганик моддалар (мас., минерал ва б.)дан ҳам ишлаб чиқарилади (яна қ. Кимёвий толалар).
Бўйламасига ажралмайдиган (якка) Тўқимачилик толалари элементар толалар, бир неча элементар толаларни бўйламасига бириктириб хреил қилинган Тўқимачилик толалари техник толалар дейилади. Анча узун элементар Тўқимачилик толалари элементар иплар деб аталади. Баъзи Тўқимачилик толаларида каналлар бўлади. Тўқимачилик толалари дан, асосан, ип олинади, ундан эса газлама, трикотаж, тўқимачилик буюмлари ва б. нарсалар тайёрланади. Тўқимачилик толалари орасида энг кенг тарқалгани пахта толаси ҳисобланади. Пахта толасидан кийимкечак, техник мато ва турлитуман трикотаж, иплар, пахтадан эса момиқ пахта, йигирилмайдиган материаллар ва б. тайёрланади.
Луб толаларидан бири — зиғир поясидан олинадиган тола жуда ингичка, пишиқ, кам чўзилади, гигроскопик бўлади. Унинг ипидан қопқанор, кийимкечак, техник мато ва б. газламалар тайёрланади. Дағал поя толаси — каноп ва пенькадан арқонлар, дағал газламалар тайёрланади. Жут ҳам дағал поя толаси бўлиб, у кўп тарқалган, намни ўзига яхши тортади, хоссаси канопникига яқин. Ундан кўпроқ шакар қоплари ва б. тайёрланади. Табиий толалардан жун ва ипак кийимкечак ва б. тайёрлашда қимматли хом ашё ҳисобланади.
Асбест минерал Тўқимачилик толаларидан бўлиб, техник матолар тайёрлашда, кўпчилик саноат тармокларида ишлатилади. Табиий Тўқимачилик толалари соф ва аралаш (мас., жунпахта) ҳолда, кўпинча, штапель толалари бн аралашган ҳолда ишлатилади. Аралаш ҳолдагиси газлама сифатини яхшилайди, и. ч. таннархини камайтиради.
Тўқимачилик толалари ичида шиша тола ва иплар алоҳида ўрин эгаллайди. Улар техникада электр, иссикушк, товуш изоляцияси ва б. изоляция, фильтрлаш (сузиш) материаллари, ёнмайдиган буюмлар, шишапластиклар ва б. тайёрлаш учун ишлатилади (яна қ. Газлама, Кипим, Тўқимачилик саноати, Тўқувчилик).