ТЎҚМОҚ — Қирғизистондаги шаҳар (1927 й. дан). Чу водийсининг шарқий қисмида, Чу дарёсининг чап соҳилида. Аҳолиси 71,7 минг киши (1990-й. лар охирлари).
Тўқмоқ 19-а. бошларида Қўқон хонлиги ҳудудида қалъа сифатида вужудга келган. Аҳолиси ҳунармандчилик ва савдосотиқ бн шуғулланган. 1938 й. да Тўқмоқ ш. гача т. й. ўтказилган. Саноат маҳсулотлари и. ч. бўйича (Бишкекдан кейин) 2ўринда туради. Тўқмоқда консерва, шакарқанд, сут, шиша, автомобиль таъмирлаш, тош кесиш темирбетон буюмлари здлари, «Голдстар» радиозаводи, гўшт кти, картон, жун, кигиз босиш, жунга дастлабки ишлов бериш фкалари, қ. х. ни механизациялаштириш ва электрлаштириш техникуми, тиббиёт ва маданиймаърифий билим юртлари бор. Шаҳардан 15 км жан. да минорали ўрта аср Бурана харобалари (11-а. бошлари) жойлашган.