ТЎҚТАЙХОН

ТЎҚТАЙХОН, Тўхта (? тахм. 1312) — Олтин Ўрда хони. Ботухоннинг набираси Мангу Темур ва Ўлжой хотуннинг ўғли. 1288 й. Ўрдадаги ҳокимиятни идора қилаётган амакиваччалари томонидан кувилган. Тўқтайхон паноҳ излаб Нўғай олдига борган, у Т. нинг рақибларини маккорлик бн ҳузурига чақиртириб қатл этган ва хонлик тахтига Тўқтайхонни ўтқазган (1291). Бироқ оз фурсатдан сўнг, Тўқтайхон бн Нўғай орасида низо чиқиб, ўзаро кураш бошланган. 1293 й. Т. нинг биродари Дўдан Нўғайга ёнбосган рус князлари мулкларини талонторож қилган. 1300 й. Т. Нўғайни узилкесил мағлубиятга учратиб, Волгадан Дунайгача бўлган ерларни ўз ҳокимияти остига бирлаштирган. Аммо Тўқтайхоннинг фаол ташқи сиёсат юритишга бўлган саъйҳаракати зое кетган. У элхонлардан Ғозонхонгэ. тегишли бўлган Аррон ва Озарбайжонни қўлга кирита олмаган. Тўқтайхоннинг ҳукмронлик даврида мулкдорларга қарши олиб борилган ҳаракат, 1310 й. да ўтказилган пул ислоҳоти ижобий роль ўйнаган. Тўқтайхон фаолияти, асосан, салтанат ички сиёсатини барқарорлаштиришга қаратилган. Тўқтайхон рус ерларига янги ҳарбий юришга тайёргарлик чоғида вафот этган.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎҚТАЙХОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ТЕМУРИЙЛАР
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты