ТЎҚТАҒУЛ ГЭС

ТЎҚТАҒУЛ ГЭС — Норин дарёси (Қирғизистон Республикаси)да қурилган электр станция. Ирригацияэнергетика мақсадларида, мураккаб топографик ва сейсмик шароитларда барпо этилган. Тўғонининг бал. 216 м. Норин дарёси оқимини кўп йиллик тартибга соладиган Тўқтағул сув омборидан чиқариладиган сув оқимида ишлайди. Стяда умумий қуввати 1200 МВт (қуввати 300 МВт бўлган 4 гидроагрегат ўрнатилган). Бир йилда ўртача 5 млрд. кВтсоат электр энергияси ишлаб чиқаради. Гидроагрегатлар 2 қават қилиб ўрнатилган ва стя биноси тор дарада жойлаштирилган. Ўрта Осиё бирлашган энергетика тизимига уланган.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎҚТАҒУЛ ГЭС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ҚИРҒИЗИСТОН
ЭНЕРГЕТИКА
ТОШКЕНТ
ЕР
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты