ТЎҚТАҒУЛ СУВ ОМБОРИ

ТЎҚТАҒУЛ СУВ ОМБОРИ — Норин дарёсининг қуйи оқимида, Чатқол ва Фарғона тоғ тизмалари орасидаги дарада (Қирғизистон Республикаси) барпо этилган. 1978 й. ишга туширилган, умумий ҳажми 19,5 км3, фойдали ҳажми 14,0 км1. Сув омбори суғориладиган ерлар кўламини 400 минг гектарга кўпайтириш ва 900 минг га экинзорнинг сув таъминотини яхшилашга, Норин дарёсининг кўп йиллик оқимини бошкариш, сув хўжалиги ва сувэнергетика вазифаларини ҳал этишга хизмат қилади. Қуввати 1200 МВт бўлган Тўхтағул ГЭС нинг ишлашини таъминлайди.

Гидроузел қуйидаги иншоотлардан иборат: бетон тўғон, ГЭС, зовурлар ҳамда фильтрацияга қарши воситалар, ёрдамчи иншоотлар, тўғонни мустаҳкамловчи ва бошқа ер ости иншоотлари мажмуаси. Мураккаб топографик, геологик ва гидрогеологик шароитда амалга оширилган тўғон қурилишида жаҳон амалиётида биринчи марта бир қанча янги технологиялар қўлланган.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎҚТАҒУЛ СУВ ОМБОРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ҚИРҒИЗИСТОН
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты